Бир маст одам ҳушини йўқотиб ухлаб ётарди. Шароб, яъни аччиқ сув унинг ишини саранжомлаган, у ҳам шароб-нинг додини берган эди. Ҳам тинитилган софидан, ҳам лойқасидан қўп истеъмол қилиб, хароб аҳволда ўзини билмай ётарди. Бир ҳушёр одам бу ҳолни ёқтирмай, уни қопга солиб елкасига кўтариб йўлга тушди. У бу беҳушни яшайдиган манзилига олиб бориб қўймоқчи эди. Шу пайт йўдда бошқа бир маст дуч келиб қолди. Буниси йўлда учраган одамга шилқимлик билан тегажоқлиқ қиларди. Қоп ичида турган аввалги маст иккинчи мастнинг хароб аҳволини кўриб деди:
– Эй фалон, агар яна икки пиёла ичганингда, мен каби тоғма-тоғ юрардинг.
У ўзганинг айбини кўрарди, аммо ўзиникини кўролмасди.
Бизнинг ҳаммамизнинг аҳволимиз ва ишларимиз, бундай олганда, бундан ортиқ эмас. Агар ишқдан озгина хабаринг бўлса эди, барча айбларни фазилат ҳисоблардинг. Айб қидиришинг ва айбнигина кўришинг – бу ошиқ эмаслигингдандир. Дарвоқеъ, сен ошиқлик равишига лойиқ эмассан.
Фаридуддин Атторнинг “Мантиқут-тайр”идан.