Лайлини ранжитасан

Бир куни Мажнун касал бўлиб ётиб қолди. Даволаш учун табиб чақирилди.
Табиб:
“Томирдан қон олиш керак” деб Мажнуннинг қўлини боғлатди. Қон олиш пайти Мажнун: “Эй табиб, қўй, хизмат ҳаққини ол ва қўлимни еч, шу касалликдан майли ўлай, қон олишдан воз кеч,” деб додлади.
Табиб Мажнундан:
— Сен чўлларда наъра тортган арслондан қўрқмайсану қўлингдан қон олдиришдан қўрқасанми?  дея сўради.
Мажнун шундай жавоб берди:
— Мен нинадан қўрқмайман. Менинг вужудим, борлиғим Лайли билан тўладир, қон олиш пайти Лайлини ранжитасан, мен шундан қўрқаман.
Яна бир кун Мажнунга яқинлар Лайли деб сен ёниб куясан. У қиз асло сен айтгандек гўзал эмаску, дедилар.
Мажнун жавоб берди:
— Сиз Лайлини менинг кўзим билан кўринг, менинг йалбим билан севинг! Мен унинг сурат жомидан абадий ишқнинг шаробини ичдим, у шароб сизга сиркадир.

Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан