Лайлининг ҳажрида чўлларга чиқиб кетган Мажнун бир итни силаб сийпаб кўзларидан ўпарди. итга бўлган севгиси ва илтифоти шу даражада кучайдики, бу ҳолни кўрган бир киши чидаб туролмади, Мажнундан сўради:
— Эй ақлсиз Мажнун, бу эсанкираш, бу девоналик нимаси? Сен севиб эркалаётган, юзу-кўзларини ўпаётганинг ит ифлос бир ҳайвон бўлса, нега уни бунчалик эркалайсан?
Мажнун жавоб берди:
— Сен нимани ҳам тушунардинг, эй жисмдангина иборат бечора. Кел, менинг кўзларим билан бир қара. Бу ит, Лайли маҳалласининг қўриқчисику… Кўнглига, жонига, онгига, дидига эътибор бер, қаерни танлабди! Лайлининг маҳалласи макон тутган итнинг оёғи теккан тупроқ ҳам мен учун азиздир…
Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан