Оққўнгил бир кар одам касал қўшниси ҳолидан хабар олмоқчи бўлди. Узича:
“Қўшним касал экан. Уни бориб кўришим, ҳол аҳволини сўрашим керак, Аммо мен карман, у эса хаста, овози чиқмайди. Лекин касалдан одатдаги саволлар сўралади ва маълум жавоблар олинади. Мен қандайсиз десам, у яхшиман, раҳмат дейди. Нима овқатлар еяпсиз деб сўрайман, албатта, бир таомнинг номини айтади. Мен эса ош бўлсин дейман. Табиблардан ким келяпти, десам, бирон табибнинг исмини айтади… Мен унга яхши табиб, деб айтаман”, деб ўйлади.
Касалнинг ёнига кириб бош томонига ўтирди:
— Яхшимисиз? деб аҳвол сўраган бўлди. Касал инграган ҳолда:
— Ўляпман деб жавоб бериши билан кар одам:
— Вой, вой, жуда хурсанд бўлдим деди. Хаста:
— Бу нима дегани? Бировнинг ўлимига ҳам хурсанд бўладими деб ғазабланди.
Кар яна сўради:
— Нима эяпсиз?
Хаста аччиқ қилиб:
— Заҳар, — деди. Кар унинг бир таом номини айтганини ўйлаб: “Ош бўлсин!” деб жавоб қайтарди. Касалбутунлай ақддан озаёзди.
Кар одам сўрашда давом этди:
— Даволаш учун табиблардан ким келяпти?
— Қани, йўқол бу ердан! Азроил келяпти, деб жавоб қайтарди. Кар:
— Жуда билимдон, тажрибали табиб. Худо хоҳласа, яқинда давосини топади деганида, касал чидай олмай:
— Даф бўл деб бақирди.
Кар эса қўшнилик ҳаққини адо этганидан жуда хурсанд бўлиб хайрлашди.
Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан