Юзини ажин босган, ёши тўқсонлардан ошган бир кампир қайта эрга тегиш савдосига тушди. Ойна олдига ўтириб, юзини бўяди, аммо бурушган юз бўёқ ушламасди. Ажинларни ёпиш учун Қуръони карим сарлавҳаларидаги зарҳалларни олиб юзига ёпиштирди. Аммо зарҳаллар ҳам тўкилаверди. Уларни тупиги билан ёноқларига қайта ёпиштирди. Яна тўкилди. Шунда у: ҳоп сени кўр шайтон, лаънат бўлсин дея минғирлади. Буни эшитган шайтон тезда камггарга кўриниб, шундай деди:
— Эй шум кампир… Сенинг бу қилиғинг умрим бўйи хаёлимга ҳам келган эмас. Қуръондаги зарҳалларни олиб, юзига ёпиштириш кимнинг ҳам ақлига келди? Нега мени айблайсан? Сен ҳийла ва ёвузликда юз шайтонга дарс берасан. Менга туҳмат қилма…
Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан