Қалб кўзи очиқ бир одам денгиз қирғоғига келди. Деди:
– Эй денгиз, нега сувингнинг ранги кўк, нега мотам кийимини кийдинг, остингда олов бўлмаса ҳам, қайнаб турасан?
Денгиз бу эзгу фикрли одамга жавоб бериб деди:
– Дўст фироқида изтиробу мотамдаман. Номардлигимдан, унинг йўлида мард бўлолмадим, шу сабаб Унинг дардида кўк кийим кийдим. Лабларим (қирғоқларим) қуриган, ўзим беҳушман. Унинг ишқи оловида сувларим қайнаб жўш уради. Агар Унинг кавсаридан бир қатра топсайдим, эшигида абадий тирик турган бўлардим. Бўлмаса Унинг йўлида минг-минглаб кишилар лаблари қақшаб, қуриб жон берадилар.
Фаридуддин Атторнинг “Мантиқут-тайр”идан.