Лев Толстойнинг ҳаёт қоидалари

Буюк ёзувчи Лев Толстой 22 ёшида ўзи учун ҳаётий тартиб-қоидалар тузади ва унга бутун умр амал қилади. Ирода, фаоллик, хотира ва ақлий қобилиятни ривожлантирадиган бу йўриқлар сизу бизга ҳам катта фойда бериши аниқ.

* * *

Ҳар қандай жисмоний машаққатга чида, қийналганингни бошқаларга билдирма.

* * *

Ҳар кун заифроқ биладиган тилингда шеър ёдла.

* * *

Қўлингдаги мулкнинг ўндан бирини эҳсон қил.

* * *

Ўн баробар бойиб кетсангда, ҳаёт тарзингни ўзгартирма.

* * *

Ҳар қандай нарсага ҳар томонлама назар сол – фойдасини ҳам, зарарини ҳам кўр.

* * *

Ўзинг билмаган ёки ёқтирмайдиган одамларнинг мақтовини олишга уринма.

* * *

Ҳар тонг кунлик режа туз ва уни албатта бажар.

* * *

Бошқаларнинг фикрини ўйлаб ўтиргандан кўра ўз устингда кўпроқ ишла.

* * *

Шуҳрат учун сарф-харажат қилма.

* * *

Ўзинг учун иложи борича кўп машғулот ўйлаб топ.

* * *

Бир ўзинг якунлашинг мумкин бўлган ишга ёрдамчи талаб қилма.

* * *

Ҳеч қачон ҳиссиётларингни ошкор қилма.

* * *

Яқин кишингни ўзингдай яхши кўр, икки яқин кишингни эса ўзингдан ҳам кўпроқ яхши кўр.

* * *

Иложи борича кам ухла.

* * *

Ҳар тун кундузи ўрганганларингни такрорла.

* * *

Ортиқча нарсангни ўзинг учун эмас, жамият учун ишлат.

* * *

Яхшилик қилишга имкон изла.

* * *

Яхши бўл ва сенинг яхши эканингни ҳеч ким билмаслигига интил.

* * *

Ҳаммани бирдай яхши кўр, бу муҳаббатдан ўзинг ҳам четда қолма.

* * *

Элнинг муҳаббати учун майда туйғулардан воз кеч.

* * *

Шароит қанча ёмон бўлса, ҳаракатни шунча кучайтир.

* * *

Бор нарсаларга қаноат қил.

* * *

Бирор ишни бошласанг, охирига етказмай ташлаб кетма.

* * *

Яқинларингнинг ҳаёти ширин бўлишига ҳисса қўш.

Ориф Толиб тайёрлади

“Ёшлик” журнали, 2015 йил, 12-сон