Одам ўз қилмишини оқлаш учун бир сабабдан бошқа ҳар қандай сабабни топади, ўз жиноятларини оқлаш учун бир баҳонадан бошқа ҳар қандай баҳонани топади, ўз тинчини таъминлаш учун бир важдан бошқа ҳар қандай важни топади-ю, фақат ўзининг ҚЎРҚОҚлигини ўйламайди.
Шоу
Ютганинг ўзингники, чайнаганинг – гумон.
Чўлпон
Ҳаммага дўст бўлган одам ҳеч кимга дўст эмас.
Арасту
Қисқалик – истеъдоднинг синглиси.
Чехов
Дунёдаги энг сергап одамлар бекорчилардир.
Павленко
Ўзгалар сирини ошкор этиш – сотқинлик, ўз сирини ошкор этиш ахмоқликдир.
Валтер
Ҳақиқий дўст бошга кулфат тушганда билинади.
Эзоп
Ўрганиш ҳеч қачон кеч эмас.
Квинтилиан
Ҳечдан кўра кеч.
Тит Ливий
Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим.
Цезар
Чеҳра – қалбнинг ойнаси.
Цицерон
Афлотун – дўст, лекин ҳақиқат улуғроқдир.
Арасту
Давлат – бу менинг ўзим.
Людовиг ХIV
Суқрот – дўст, лекин энг яқин дўст – ҳақиқат.
Афлотун
Сен пашшадан фил ясамоқчимисан?
Лукиан
Инсонни қидиряпман.
Диоген
Донишмадлик – фанларнинг энг аниғи.
Арасту
Киши ўзганинг бахтидан бахт топса, у ҳақиқий яшаган ҳисобланади.
Гёте
Ёлғон ҳам ичкиликбозликнинг ўзи. Ёлғончи ўлаётганда ҳам ёлғон гапириб ўлади.
Чехов
Ҳақиқатни ёмон кўрадиган одамлар уни дадил айтадиганларни ҳам ёмон кўрадилар.
Феленон
Тараққиёт тасодиф эмас, заруратдир.
Спенсер
Энг катта хато одам ўзини ҳамма нарсада бенуқсон деб билишидир.
Карлейл
Ҳақиқатдан қўрқмайдиган одамнинг ёлғондан қўрқишига асос йўқ.
Жеферсон
Хаёл билимдан муҳимроқ.
Эйнштейн
Ғоя фактдан юқори туради.
Балзак
Кўпгина буюк ҳақиқатлар аввалига масхараланган.
Шоу
Вақти келиб фан хаёлдан ўзиб кетади.
Верн
Инсон ўзига-ўзи бўйсунишни ва ўз қарорларига итоат қилишни ўрганмоғи лозим.
Цицерон
Жангда ўлган эмас бирор баҳодир, Бари ҳалок бўлган хиёнатлардан.
Шавкат Раҳмон
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал, Умрнинг ҳар дами ғанимат.
Анвар Обиджон
Ким агар дўстлар ила якдил бўлур,
Барча мақсуди анинг ҳосил бўлур.
Фаридиддин Аттор
Бирон-бир нарсани бажаролмайман деб кўнгилга келтирдингизми, шу пайтдан бошлаб уни амалга ошириш ғоят мушкул бўлиб қолади.
Бенедикт Спиноза
Инсон қанчалар ажойиб? Агар у чинакам инсон бўлса.
Менандр
Ҳаракатсизликда бахт йўқ.
Федор Достоевский
Одам тушуниши иложи йўқ нарсани ҳам тушунмоғи керак: акс ҳолда у ҳақда бош қотирмаган бўлар эди.
Иоганн Гёте
Яхши ишларнинг яна бир афзаллиги шундаки, у қалбни юксалтиради ва уни янада эзгу ишларга мойил қилади.
Жан Жак Руссо
Бировни ўргатишингга ўзинг ўганишинг учун лозим бўлгандан кўра ҳам кўпроқ ақл керак.
Мишел де Монтен
Ақлли бўлиш кифоя эмас, муҳими уни ишлата билишдир.
Рене Декарт
Билим — куч. Куч эса билимдадир.
Френсис Бэкон
Масала билимнинг бутунлигида эмас, ақлнинг бутунлигида.
Демокрит
Биз ҳам юксакларга тиккандик кўзни,
Бизда ҳам бор эди матонат, бардош.
Арслон чорлаганди қошига бизни,
Лекин қумурсқалар бўлди сафардош.
Жами тирикликка таниш шу хатар,
Қумурсқа яралган ёппа таларга.
Дўстим, алам қилар, арслон бехабар,
Ем бўлиб кетсак шу қумурсқаларга.
Абдулла Орипов
Агар баъзи бирлар сени ранжитса,
Азоб оташида ўртанма буткул!
Ўзинг биласанки, ҳаммани эса
Кўнглини бир ҳилда олмоқлик мушкул.
Баъзида жонингни жабборга бериб,
Асл ҳақиқатни сўзлаганинг дам,
Баъзи бирлар сендан бутунлай ранжиб
Мумкин сени нодон дейишлари ҳам.
Борди-ю, яхшини десанг ҳам ёмон,
Аминман топилур сенга тарафдор.
Дунёда бор экан ҳақиқат, ёлғон,
Ҳаммага тенг ёқиш мумкинмас зинҳор.
Демак, шундай экан, ёлғон гап сотиб,
Нопоклар кўнглига бўлгандан маъқул.
Дўстим, ҳақиқату ростини айтиб,
Фақат, виждонингни буюрганин қил!
Шукрулло