Эркин Воҳидов. Ўртада бегона йўқ: Ғазаллар. Т.: «Ёзувчи», 1991.
Муҳтарам шеърият шайдолари! |
Муҳаммад Юсуф. Кўнглимда бир ёр: Шеърлар. Т.: «Ёзувчи», 1991.
Муҳаммад Юсуфнинг шеърларида она юрт меҳри, болаликни соғиниш туйғуси, Ер дарди жўшиб туради. Шоир гоҳи «томда, қизгалдоқлар ёнида», гоҳи «ариқ бўйида, ялпизга суяниб» дунё ила мулоқотга киришади. Ўзбекона соддалиги, тантилиги, самимияти билан ўзига ром этувчи бир ажиб ойдинлик тўкилиб турган бу сеҳр оламига бир бора дохил бўлган киши уни узоқ вақт унутолмайди. |
Омон Матжон. Одамнинг сояси қуёшга тушди: Шеърлар. Т.: «Ёзувчи», 1991. |
Йўлдош Сулаймон. Дардим сиғмас дунёга: Шеърлар. Т.: «Ёзувчи», 1992.
Фарғонани Ўзбекистоннинг боғи деб айтишади. Бу бежиз эмас, албатта. Бу юрт мафтункор табиати билангина эмас, истеъдодларга бойлиги билан ҳам шуҳрат топган. |
Усмон Азим. Узун тун: Шеърлар. Т.: «Ёзувчи», 1994.
Усмон Азим уйғониш фаслининг оташин куйчиси десак хато қилмаймиз, Унинг илк шеърлариёқ Ҳақ ва Адл йўлларига садоқат ифодаси эди. Ана шу садоқат туйғуси, куюнчак кўнгил унинг шеърларининг руҳий иқлимини вужудга келтиради. Ушбу мўъжаз мажмуага шоирнинг турли даврларда ёзилган энг сара шеърлари киритилди. |
Жонибек Субҳон. Рўё: Шеърлар. Т.: «Ёзувчи», 1994.
Ҳақиқат юз бир парда ичида бўлса ҳам, у олмосдай ўткир, қиличдай кескир, оловдан-да кучлидир. Шоир рўё билан юзма-юз гаплашар экан, кўнгил тубидаги сўз жавоҳирларини армуғон этади. Армуғони мухлисларга, шеър шандоларига аталган Жонибек Субҳоннинг янги китоби теран мушоҳадалар, синчил кузатунлар, дилбар туйғулардан иборат. Иншооллоҳ, шоир айтганлари сизга завқу шавқ. бахш этгай. |
Жуманиёз Жабборов. Кўзгудаги санам: Шеърлар. Т.: «Ёзувчи», 1994. |
Муҳаммад Али. Она дуоси: Шеърлар. Т.: «Ёзувчи», 1994. |
Мирпўлат Мирзо. Таскин: Шеърлар. Т.: «Ёзувчи», 1995. |
Азиз Саид. Дили қани бедилнинг: Шеърлар. Т.: «Ёзувчи», 1996. |
Сирожиддин Саййид. Уйингдаги бешиклар: Шеърлар. Т.: «Ёзувчи», 1996. |
Қадам Сайид Мурод. На гуноҳим бор мани: Шеърлар. Т.: «Ёзувчи», 1996.
Шоир Қадам Сайид Муроднинг навбатдаги «На гуноҳим бор мани» китоби машҳур хонандалар Отажон Худойшукуров, Нуриддин Ҳамроқулов, Камолиддин Раҳимов, Ортиқ Отажонов, Охунжон Мадалиев, Юлдуз Абдуллаева, Султонпошша Удаевалар ижро этган қўшиқлардан ва янги шеърлардан таркиб топган. |