Айний замондошлари хотирасида: Хотиралар. Мақолалар. Шеърлар. (Тўплаб, нашрга тайёрловчи филология фанлари номзоди Мажид Ҳасанов.) Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1978.
Нашриёт атоқли ёзувчилар ҳақида замондошларининг хотиралари туркумида қатор китоблар чиқаришни режалаштирди. Шу сериядаги ушбу биринчи китоб Садриддин Айнийнннг юз йиллик юбилейига бағишланади. Китобдан атоқли давлат арбоблари, санъаткорлар, олимлар ва шоирларнинг Садриддин Айний ҳаёти, ижодига оид хотиралари, мақолалари, воқеий ҳикоя ва шеърлари ўрин олган. |
Ойбек замондошлари хотирасида. Тўпловчилар: Л. Қаюмов ва Р. Иброҳимова. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1979.
Кўп қиррали истеъдод соҳиби Мусо Ойбекнинг ўзбек адабиёти тараққиётига қўшган ҳиссаси беқиёс. Адиб ва шоир, олим ва муаллим Ойбек ҳақида, унинг маҳорати ва ижодий лабораторияси ҳақида кўплаб асарлар, илмий-танқидий мақолалар яратилган. Мазкур китоб эса улардаи фарқли ўлароқ Мусо Ойбекнинг шахси, унинг дўстлари, гўзал инсоний муносабатлари инсон сифатидаги қувонч ва дардлари, амалга ошмай қолган орзулари ҳақида ҳикоя қилади… |
Ҳамза замондошлари хотирасида. Тўплаб, нашрга тайёрловчи М. Аминова. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1979.
Мазкур китобга драматург ва жамоат арбоби Ҳамзанинг шахси, орзу-умидлари, интилишлари, қувонч ва дардлари ҳақидаги хотиралар, кузатишлар тўпланди. Улар китобхонларга буюк жасорат соҳиби ҳақида батафсилроқ маълумот беради, деган умиддамиз. |
Миртемир замондошлари хотирасида / [Тўпловчилар: Н. Каримов ва О. Наҳанов]. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1982.
На олтин, на жавоҳир эдим, |
Мақсуд Шайхзода замондошлари хотирасида / [Тўпловчилар: М. Зокиров ва Отаёр]. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1983.
Ушбу тўплам ўзбек ва озарбайжон халқининг ардоқли фарзанди, ҳассос шоири, олими ва драматурги М. Шайхзода ҳақида ёзилган дил сўзларидан дасталанди. Ундаги хотираларда ўзига ўта талабчан, ўзгаларга меҳрибон, ҳамкасб дўстлари, шогирдлари ютуғидан бир дунё қувонч туювчи санъаткорнинг қувопчли ва ташвишли онлари, ижодкор қиёфаси гавдаланади. |
Абдулла Қодирий замондошлари хотирасида: [Тўплам] [Тўплаб, нашрга тайёрловчи: Ҳ. Қодирий]. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1986.
Ўзбек романчилигининг асосчиси, атоқли ёзувчи Абдулла Қодирий ижоди ўзбек адабиёти тараққиётида муҳим ўрин тутади. Теран фикрли, ниҳоятда камтарин инсон — Абдулла Қодирий ҳақида унинг замондошлари тўлиб-тошиб гапирадилар. Ушбу тўпламга Қодирий ҳақида замоидошлари томонидан битилган хотиралар киритилди. |
Абдулла Қаҳҳор замондошлари хотирасида: [Тўплам] / Сўз боши муаллифи О. Ёқубов; Тўплаб, нашрга тайёрловчилар: К. Қаҳҳорова, О. Наҳанов. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987.
Халқимиз ва адабиётимизнинг фахри, ажойиб санъаткор ва ажойиб инсон Абдулла Қаҳҳор ҳақидаги мазкур хотиралар китобида унинг ўзига хос бетакрор руҳий-маънавий олами, одамлар билан муносабатлари, феъл-атвори, “атомдан кучли” бўлган адабиётнинг моҳияти хусусидаги теран мушоҳадалари ҳақида хикоя қилинади. |