Асад Асил. Хонбалиқлар, шоҳбалиқлар… қани (2000)

Куни кеча Республика Вазирлар Маҳкамаси “Чимён-Чорвоқ минтақаси табиий бойликларини сақлаш ҳамда ҳудудни ўзлаштиришга комплекс ва изчиллик билан ёндашишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди. Бу ҳужжат кенг жамоатчилик, айниқса табиат ихлосмандлари томонидан қизғин маъқуллаб кутиб олинди. Минтақанинг махсус муҳофаза қилинадиган давоми…

Асад Асил. Топтаганга тоғ чидамас (2000)

Аслида халқ орасида бу ибора: “Ётиб еганга тоғ ҳам чидамас” , деб юритилади. Қаёққа қарамайлик, Аллоҳ яратган наботот оламини, дориворлару табиат бойликларини ўз билганларича босиб – янчиб, очофатларча топтаб ўзлаштиришларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Шундай ёвузликларга ўзларини ураётганларнинг деярли барчаси табиблик ниқобини давоми…

Асад Асил. Тоза сув, тоза ҳаво – соғлом муҳит (1999)

Олий Мажлиснинг ХIV сессиясида “Ўрмон тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинади. Табиатнинг бир бутунлигини, биз ҳам унинг бир парчаси эканлигимизни англасак, бу қонуннинг аҳамиятини тўлароқ ҳис қилишимиз мумкин. Ўрмон дегани эса соф табиат дегани. Аммо биз унга салбий таъсир қилмаяпмизми? Бугун давоми…

Асад Асил. Табиатни асраш – ҳаммамизнинг ишимиз (1988)

Республикамизни тоза ҳаво, зилол сув билан таъминловчи Бўстонлиқ тумани муҳофазаси учун қизғин кураш кетаётган бир пайтда тарқалган ташвишли хабар узоқ-узоқларга етиб борди. Бу диёрни боғу-бўстонларга буркаган инсон Нортожи ота Гулметов вафот этибди. Марҳумни сўнгги йўлга кузатиш чоғида атрофдаги ҳамма қишлоқ давоми…

Асад Асил. Орол йўлларида (1988)

ҲАЁТ ҚУВОНЧЛАРИ ВА ТАШВИШЛАРИ!.. Мана шу гап ҳозирги куннинг муҳим масалалари қаторида турибди. Чунки жамиятимизнинг барча кишилари орзуманд бўлган нурафшон келажак йўлига жиддий муаммолар бирма-бир кўндаланг бўлиб қоляпти: ой юзли аёлларимиз ўз жонларига ўзлари қасд қилмоқда, чиройли урф-одатларимизга ярамас иллатлар давоми…

Асад Асил. Мувозанат (1988)

Йигирма-ўттиз йил муқаддам Бўстонлиқ чиройини таърифлашга тил ожиз эди. Лекин бу кўрк, чирой ширингина туш мисол кўз ўнгимиздан йироқлашиб бормоқда. Бор-йўғи йигирма-ўттиз йил оралиғидаги йўқотиш, салбий ўзгаришларни кўриб, одамнинг ҳеч ишонгиси келмайди. Болалик кезларимизда мева ва сабзавотларга ҳар хил дори давоми…

Асад Асил. Дарёлар ўзанин топар сув билан (2000)

Тўрт фасл барқарор бўлган жаннатмонанд Ўзбекистоннинг сулув баҳори, серқуёш ёзи, сўлим кузию покиза қиши бор. Бир тасаввур қилиб кўринг, фақат бир ёки икки фасл такрорланаверса, юртимизда бундай табиат тугаллиги – тўкислиги бўлмасди. Мўъжазгина курраи заминда худди шундай ёки шунга ўхшаш давоми…

Асад Асил. Гўзаллик тўкис бўлиши керак (2000)

– “Экология”ни боболаримиз нима дейишган? –Дардингни олай, она заминим! – Нима осон? – Маслаҳат бериш. – Нима қийин? – Берилган маслаҳатга амал қилиш. Ҳаёт ҳақиқати, инсоният бошидан кечираётган воқеа-ҳодисалар силсиласидан хулоса чиқариб, бир тўхтамга келиш мумкин: ҳар қандай жамият, уюшма давоми…

Асад Асил. Тадбиркор фермер ёки “меҳмон” овчилар (1999)

Табиатни муҳофаза қилиш Тошкент вилояти қўмитаси раиси ўринбосари Мухтор Аъзамов билан Бўстонлиқ туманига йўл олдик. Тўлабой Юнусов бизни яхши кутиб олди. Хонасида атроф-муҳит тозалиги хусусида суҳбатлашиб ўтирардик. Шу пайт эшик шахд билан очилиб, ёши олтмишлардан ошган, жуссаси пишиқ киши хонага давоми…

Асад Асил. Дам олиш маданиятини ўрганайлик (2005)

Дунёнинг кўплаб сўлим гўшаларида, Карпат тоғлари, Қора денгиз бўйларидаги оромгоҳларда бўлганман. Юртимизнинг хушҳаво масканларини ҳам кезиб чиққанман. Лекин бизнинг юртдек табиат манзараси, иқлими, тўрт фасли ҳам роҳатбахш жаннат ўлкани учратмадим. Мен тоғда ўсганман. Ўзбекистон тоғли ҳудудлари, очиғи, баҳаволиги, ўсимликлар дунёси, давоми…