Таъмагирлик ва очкўзлик ҳақида мақоллар
Безбетга қошиқ берсанг, Бир ўмига беш ошар. Бепул кафан топилса, ўлмоқ керак. Берасинг бўлса аҳмоққа, Кунда келар тингиллаб. Қарзинг бўлса мумсикдан, Изингдан қолмас зингиллаб. Бермаган кишини, Ҳеч ким қилмас ишини. Берса — бир бало, Бермаса — икки. Беш панжа оғиз давоми…