Нима учун кўча ҳаракати қоидасини бузган кишига милиция ҳуштак чалади-ю, бутун бир тилни бузаётган одамларга ҳеч ким ҳуштак чалмайди. Абдулла Қаҳҳор

Нима учун кўча ҳаракати қоидасини бузган кишига милиция ҳуштак чалади-ю, бутун бир тилни бузаётган одамларга ҳеч ким ҳуштак чалмайди.Абдулла Қаҳҳор

Адабиётга ўғри мушукдай туйнукдан тушадиган одамлар ҳам бўлади. Булар адабиётни ҳунардан касбга, яъни сабаби тирикчиликка айлантириб олишади…

Адабиётга ўғри мушукдай туйнукдан тушадиган одамлар ҳам бўлади. Булар адабиётни ҳунардан касбга, яъни сабаби тирикчиликка айлантириб олишади. Бунақа одамлар қадим замонда ҳам бўлган, ҳозир ҳам бор, эҳтимол, бундан кейин ҳам бўлса.Абдулла Қаҳҳор

Агар ўқисанг-у ўйламасанг — чалкашиб қоласан. Агар ўйласанг-у ўқимасанг — шубҳа-гумонлар тагида қолиб кетасан. Конфуций

Агар ўқисанг-у ўйламасанг — чалкашиб қоласан. Агар ўйласанг-у ўқимасанг — шубҳа-гумонлар тагида қолиб кетасан.Конфуций

Душман алдовига учма; маддоҳ хушомадини чин дема. Душманнинг ғарази ўз ёмон ниятига етмоқдир…

Душман алдовига учма; маддоҳ хушомадини чин дема. Душманнинг ғарази ўз ёмон ниятига етмоқдир; мақтовчининг мақсади — хорлик билан сендан инъом олмоқдир. Агар иккаласига илтифот қилмасанг ва қабул қилишни лозим билмасанг, бири ўз мақсадининг ижросидан тўхтайди ва тадбири мужмал бўлади ва давоми…

Очиқ чеҳрали одам — иккиюзламачиликдек нуқсондан йироқ бўлади… Очиқ юзидан халойиққа хурсандлик; чучук сўзидан эл-юртга хуррамлик…

Очиқ чеҳрали одам — иккиюзламачиликдек нуқсондан йироқ бўлади… Очиқ юзидан халойиққа хурсандлик; чучук сўзидан эл-юртга хуррамлик. Одамийлик билан кўнгилларга севимли; инсонийлик билан жонларга ёқимли. Ундан дўст-душман хотиржам. Бундай киши умридан барака топгай.Алишер Навоий

Ёлғончи одам — унутувчи; у андиша ва эҳтиётдан четда турувчи. Ҳар кимнинг сўзи чин бўлмаса, ростгўйлар кўнглига у сўз қабул бўлмас…

Ёлғончи одам — унутувчи; у андиша ва эҳтиётдан четда турувчи. Ҳар кимнинг сўзи чин бўлмаса, ростгўйлар кўнглига у сўз қабул бўлмас. Ёлғончи ўзининг ёлғон сўзига бир-икки марта ишонтиради, кейин нима қилади? Ёлғончилиги маълум бўлгач, у расво бўлади, унинг сўзига халқ давоми…

У ердан бу ерга гап ташувчилар элнинг гуноҳини ўз бўйнига олувчилардир. Чақимчилик ҳатто чин гап бўлса ҳам кўнгилсиздир…

У ердан бу ерга гап ташувчилар элнинг гуноҳини ўз бўйнига олувчилардир. Чақимчилик ҳатто чин гап бўлса ҳам кўнгилсиздир, ёлғон бўлса янада нафратлидир. Сўз етказувчининг хоҳ каттаси, хоҳ кичиги — дўзах ўтининг тутантуруғи бил.Алишер Навоий

Кимки, ёлғон сўзни бировга тўнкагай, ўз қора юзини ёғга булайди. Озгина ёлғон ҳам улуғ гуноҳдир; озгина заҳар ҳам ҳалок қилувчидир. Алишер Навоий

Кимки, ёлғон сўзни бировга тўнкагай, ўз қора юзини ёғга булайди. Озгина ёлғон ҳам улуғ гуноҳдир; озгина заҳар ҳам ҳалок қилувчидир.Алишер Навоий

Ёлғон гапириш билан ўз вақтини ўтказувчи одам, бу қилиғи ёмон туюлиш ўрнига, кишилами алдагани билан фахрланади ҳам…

Ёлғон гапириш билан ўз вақтини ўтказувчи одам, бу қилиғи ёмон туюлиш ўрнига, кишилами алдагани билан фахрланади ҳам. Ёлғончи ўз гапига гўллик билан қулоқ солувчини топса, уларга ёлғонни чинга ўтказса, муродига етган бўлади. Ёлғончи — ҳақ қошида гуноҳкор; халқ олдида шарманда. давоми…

Ҳар кимнингки сўзи — ёлғон, ёлғонлиги билингач, уятга қолғон; ёлғонни чиндек гапирувчи сўз устамони — кумушга олтин қоплаб сотувчи заргар…

Ҳар кимнингки сўзи — ёлғон, ёлғонлиги билингач, уятга қолғон; ёлғонни чиндек гапирувчи сўз устамони — кумушга олтин қоплаб сотувчи заргар. Ёлғон-афсоналар билан уйқу келтирувчи ёлғончи — уйқуда алаҳловчи. Ёлғон гапирувчи ғафлатдадир; сўзнинг бир-биридан фарқи кўпдир, аммо ёлғондан ёмонроқ тури йўқдир.Алишер давоми…