Абу Саидхон

Абу Саид ибн Кўчкунчихон (?-1533-й.) 1530-1533 йилларда шайбонийлар ҳукмдори. Унинг даврида Мовароуннаҳрда шайбонийлар ўртасида Бухоро ва Самарқанд тахти учун ўзаро низолар давом этган. У машҳур тасаввуф олими бўлмиш ўз вазири Офоқ Хожанинг мудири эди.

Убайдуллахон

Убайдулла Султон, Убайдий (1486 йил, Хоразмнинг Вазир шаҳри яқинидаги Тирсак мавзеси – 1540 йил 17-март, Бухоро) (1533-1539) Бухоро хони, шоир. Шайбонийлар сулоласидан. Муҳаммад Шайбонийхоннинг жияни, Маҳмуд Султоннинг ўғли. Тўлиқ исми Абулғозий Убайдуллоҳ Баҳодирхон ибн Маҳмуд Султон ибн Шоҳ Будоғ Султон давоми…

Абдуллахон I

Абдуллахон I ибн Кўчкунчихон (XV  аср охири – 1540 йил 14 сентябр, Самарқанд) (1540 йил март-сентябр) Шайбонийлардан бўлган Мовароуннаҳр хони. Абулхайрхоннинг невараси, Кўчкунчихоннинг ўғли. 1514-1540 йилларда Абдуллахон I Ясси (Туркистон)да ҳокимлик қилган. 1540 йил мартда шайбоний Убайдуллахон вафот этгач, Бухоро давоми…

Абдулазизхон (шайбоний)

Абдуллазизхон ибн Убайдуллахон (1509-1550) (1540-1550) Бухоро хони бўлган шайбоний ҳукмдор (1540-1550). Убайдуллахоннинг ўғли. Дастлаб 1538-1539 йилларда Хоразм ҳокими бўлган. 1539 йилда отаси Убайдуллахон вафот этгач, шайбонийлар сулоласи вакиллари ўртасида ўзаро низолар авжига чиқди. Бунинг оқибатида Абдуллахон I нинг қисқа ҳукмронлиги давоми…

Абдулатифхон

Абдулатифхон ибн Кўчкунчихон (?-1551 йил, апрел/май) (1540-1551) Самарқанд хони бўлган шайбоний ҳукмдор. У Убайдуллахон ва Бароқхон билан биргаликда Хоразмни эгаллаган (1537-38-й.). 1541 йил Самарқандни Бухоро хонлигидан мустақил деб эълон қилиб мамлакатда икки ҳокимиятчилик вужудга келишига йўл қўйган (1540-50-й.). Бароқхон билан давоми…

Бароқхон

Наврўз Аҳмадхон ибн Суюнчхожа (?-1556, Самарқанд) (1551-1556) Шайбонийлар сулоласидан бўлган хон. Абулхайрхоннинг невараси, Тошкент ҳокими Суюнчхожанинг кичик ўғли. Отаси вафотидан сўнг Тошкент ҳокими (1525-1551-й) сўнгра Мовароуннаҳр хони (1551-1556-й.). У ёшлигида Восифийдан шеърият, мусиқа, ашула, вазн ва назмдан таълим олган. Айни давоми…

Пирмуҳаммадхон I

Пирмуҳаммадхон ибн Жонибек султон (?-1567-й. 12-март) (1556-1561) Балх ҳокими (1546-67). Шайбонийлар хони. Унинг даврида Балх ҳокимлиги кучайиб тўлиқ мустақил хонликка айланган. Бухоро хони Абдулазиз (1540-50) Балхнинг мустақиллигини барҳам бериш мақсадида катта ҳарбий юришга отланган, бироқ бу сафар униг вафоти туфайли давоми…

Искандархон

Искандархон ибн Жонибек Султон (?-1583-й. 22-июн) (1561-1583) Шайбонийлар хони. Унинг онаси Тошкент ҳокими Султон Маҳмудхон (Бобурнинг тоғаси)нинг қизи бўлган. Искандарнон 15 ёшида Самарқанд суғдига қарашли Офаринкент (Миёнкол) ноҳиясида ҳокимлик қилган, отаси фавот этгач (1539-й.), Кармана ҳокими бўлган. 1561 йил Искандархон давоми…

Абдуллахон II

Абдулла ибн Искандархон ибн Жонибек султон ибн Хожа Муҳаммад ибн Абулхайрхон (1534-Миёнкол, Офарикент қишлоғи – 1598 йили 8 феврал Самарқанд, Бухоро яқинида Баҳоуддин мажмуасига дафн этилган) (1583-1598) Ўзбек давлатчилиги тизимидаги Бухоро хонлигининг шайбонийлар сулоласидан энг йирик ҳукмдор (1583-1598), давлат арбоби, давоми…

Абдулмўмин

Абдулмўмин ибн Абдуллахон (1568-1599) (1582-1599) Балх ва Бадахшон ҳокими (1582-1598). 1598-99 йилларда Бухоро хони бўлган. 1589 йилдан отаси Абдуллахон II билан муносабатлари кескин ёмонлашган. Чунки Абдуллахон II Ҳиротни Сафавийлардан қайтариб олгач, уни ўз ўғли қолиб, Қулбобо Кўкалдошга инъом қилади. Бунинг давоми…