Лайли маҳалласининг ити

Лайлининг ҳажрида чўлларга чиқиб кетган Мажнун бир итни силаб сийпаб кўзларидан ўпарди. итга бўлган севгиси ва илтифоти шу даражада кучайдики, бу ҳолни кўрган бир киши чидаб туролмади, Мажнундан сўради:— Эй ақлсиз Мажнун, бу эсанкираш, бу девоналик нимаси? Сен севиб эркалаётган, давоми…

Тенг тенги билан

Ям яшил адирда шилдираб ирмоқ оқарди. Бир кун ирмоқ четидаги тошлар орасида сичқон билан қурбақа учрашиб дўстлашиб қолди. Бу дўстлик кун сайин кучайди. Шу даражага етдики, оқшом чўкиб, кун ботгач сичқон қоянинг ковагига, қурбақа эса сув тубига тушар, тонг отишини давоми…

Лайлини ранжитасан

Бир куни Мажнун касал бўлиб ётиб қолди. Даволаш учун табиб чақирилди.Табиб:“Томирдан қон олиш керак” деб Мажнуннинг қўлини боғлатди. Қон олиш пайти Мажнун: “Эй табиб, қўй, хизмат ҳаққини ол ва қўлимни еч, шу касалликдан майли ўлай, қон олишдан воз кеч,” деб давоми…

Товуснинг гўзаллиги ўзига душман

Бир одам товуснинг тумшуғи  билан қанотларидаги гўзал, ялтироқ патларни юлаётганини кўриб қолди. Чидолмай сўради:— Эй гўзал қуш… Гуноҳ эмасми, шундай чиройли, ранг-баранг патларингни юлиб ташлаяпсан. Ҳолбуки, сенинг гўзаллигинг шу патларингдир. Ҳамма шу патларингдан елпиғич қилиш, уларни китоб саҳифалари орасига қўйишни давоми…

Дунёда алданиш

Бир юрт подшоҳининг суюкли ўғли бор эди. Ягона ворис эди у. Шаҳзода яхши тарбияланган ва турли билимларни эгаллаган эди.Подшоҳ ўғлининг тўсатдан ўлганини туш кўрди. Хавотир билан уйгониб Худога шукрлар қилди. Бироқ кўнглига шубҳа оралади: “Агар ҳақиқатан ҳам ўлиб қолса, нима давоми…

Бу мушукми ё гўштми?

Бир одамнинг беодоб хотини бор эди. Уйга келтирилган нарсаларни исроф этарди. Бечора одам жанжал бўлмасин дея индамас, сабр қиларди.Бир кун икки кило гўшт олиб келди. Кабоб буюрди. Хотин гўштни пишираётиб паққос туширди. Эри кечқурун уйга келиб, хотинидан гўштни сўради.Хотин: Эй давоми…

Агар мияси бўлса

Арслон ўрмонда фил билан олишиб чарчади. Сўнг тулкини ёнига чақириб:— Ҳолдан тойдим. Овга ярамайман. Бор, менга бир эшак овлаб келтир. Биргаликда еймиз, деди.— Амрингиз бош устига, султоним. Турли ҳийлалар билан сизга ҳатто тириклайин келтираман, дея бир қояга томон югурди.Қарасаки, ўтлоқда давоми…

Тери қўлдан кетар

Кўчада шошиб кетаётган бир одамдан сўрашди:— Нега бунча шошяпсан? Рангинг ҳам ўчган, нима бўлди.Одам айтди:— Эшитмадингми ҳали? Шаҳар султонининг кўнгли учун бозордаги эшакларни сўйиб, терисини шилиб, ичига сомон тўлдиряптилар.— Хўш,хўш? Лекин сен одамсан-ку?— Тўғри, аммо султоннинг одамлари бу ишга шундай давоми…

Бир томчи овқат

Форс шоҳлари орасида биттаси жуда қудратли, лекин ўта ёвуз эди.Бир куни шоҳнинг бош ошпази унга егулик олиб кирганида овқатнинг бир томчиси дастурхонга томибди. Шоҳ ошпазга қарабди. Ошпаз ўша заҳоти уни қатл жазоси кутаётганини сезибди.Шунда у қўлидаги овқат тўла идишни бир давоми…

Энг яхши нутқ

Бир куни турли касб эгалари йиғилиб гурунглашарди. Уларнинг ҳар бири ўз ҳунарига хос бўлган сўзамоллик ҳақидаги фикрини баён қилдилар.Гапни заргар бошлади:— Сўзларни нозик ипга термоқнинг энг яхши усули — уларни зийракликнинг ўткир тиғи билан тешиб, ундан тафаккур ипини ўтказиб, улар давоми…