Бароқхон

Наврўз Аҳмадхон ибн Суюнчхожа (?-1556, Самарқанд) (1551-1556) Шайбонийлар сулоласидан бўлган хон. Абулхайрхоннинг невараси, Тошкент ҳокими Суюнчхожанинг кичик ўғли. Отаси вафотидан сўнг Тошкент ҳокими (1525-1551-й) сўнгра Мовароуннаҳр хони (1551-1556-й.). У ёшлигида Восифийдан шеърият, мусиқа, ашула, вазн ва назмдан таълим олган. Айни давоми…

Пирмуҳаммадхон I

Пирмуҳаммадхон ибн Жонибек султон (?-1567-й. 12-март) (1556-1561) Балх ҳокими (1546-67). Шайбонийлар хони. Унинг даврида Балх ҳокимлиги кучайиб тўлиқ мустақил хонликка айланган. Бухоро хони Абдулазиз (1540-50) Балхнинг мустақиллигини барҳам бериш мақсадида катта ҳарбий юришга отланган, бироқ бу сафар униг вафоти туфайли давоми…

Искандархон

Искандархон ибн Жонибек Султон (?-1583-й. 22-июн) (1561-1583) Шайбонийлар хони. Унинг онаси Тошкент ҳокими Султон Маҳмудхон (Бобурнинг тоғаси)нинг қизи бўлган. Искандарнон 15 ёшида Самарқанд суғдига қарашли Офаринкент (Миёнкол) ноҳиясида ҳокимлик қилган, отаси фавот этгач (1539-й.), Кармана ҳокими бўлган. 1561 йил Искандархон давоми…

Абдуллахон II

Абдулла ибн Искандархон ибн Жонибек султон ибн Хожа Муҳаммад ибн Абулхайрхон (1534-Миёнкол, Офарикент қишлоғи – 1598 йили 8 феврал Самарқанд, Бухоро яқинида Баҳоуддин мажмуасига дафн этилган) (1583-1598) Ўзбек давлатчилиги тизимидаги Бухоро хонлигининг шайбонийлар сулоласидан энг йирик ҳукмдор (1583-1598), давлат арбоби, давоми…

Абдулмўмин

Абдулмўмин ибн Абдуллахон (1568-1599) (1582-1599) Балх ва Бадахшон ҳокими (1582-1598). 1598-99 йилларда Бухоро хони бўлган. 1589 йилдан отаси Абдуллахон II билан муносабатлари кескин ёмонлашган. Чунки Абдуллахон II Ҳиротни Сафавийлардан қайтариб олгач, уни ўз ўғли қолиб, Қулбобо Кўкалдошга инъом қилади. Бунинг давоми…

Пирмуҳаммад II

Пирмуҳаммад ибн Сулаймон султон (1599-1601 йилларда ҳукмронлик қилган) Шайбонийлар давлатининг сўнги ҳукмдори. Абдулмўминнинг амакиси. Дастлаб Балх ҳокими бўлган. Абдулмўмин ўлдирилгач, Бухоро хонлиги тахтига ўтқазилган ва давлатни 1601 йилгача идора этган. Унинг даврида марказий ҳокимият ниҳоятда заифлашган. 1601 йили Самарқанд ҳокими давоми…

Боқимуҳаммадхон

Боқимуҳаммад ибн Жонибек Султон (? – 1605), (1601-1605) Аштархонийлардан бўлган Бухоро хони. Шайбонийлар сулоласининг сўнгги вакили Пирмуҳаммадхон (1598-1601) 1599 йилда Боқимуҳаммадни алоҳида хизматлари учун Самарқанд ҳокими этиб тайинлаган. Шундай бўлсада у тез орада ўз мавқеини мустаҳкамлаб олиб, Пирмуҳаммадхонга итоат этмай давоми…

Валимуҳаммадхон

Валимуҳаммад ибн Жонибек султон (?- 1611 йил, 27 август) Аштархонийлардан бўлган Бухоро хони (1605-1611). Акаси Боқимуҳаммадхон даврида Балх ноиби (1599-1605). Боқимуҳаммад вафотидан сўнг Бухоро тахтига ўтқазилган. Валимуҳаммадхондан сўнг Балх ҳокими бўлган Надрмуҳаммадхон бошлиқ маҳаллий амалдорлар Имонқулихонни Бухоро тахтига ўтқазиш учун давоми…

Имомқулихон

Имомқулихон ибн Динмуҳаммадхон (1589-1650) (1611-1642) Ўзбек давлатчилиги тизимидаги аштархонийлар сулоласини бошқарган Бухоро хонлиги ҳукмдори. Валимуҳаммадхон Эрондан олиб келган қўшинга қарши Бухоро халқининг курашига раҳбарлик қилиб қозоқлар ёрдамида эронликларни тор-мор келтирган. Сўнгра 1611 йил Сирдарёнинг қуйи оқимидаги ҳудудларга юриш қилиб исёнкор, давоми…

Надрмуҳаммадхон

Нодир Муҳаммадхон ибн Динмуҳаммадхон ибн Жонибек султон (1592 тахм. 1651) (1642-1645) Аштархонийлардан бўлган Бухоро хони. 1606-1642 йилларда Бухоро ҳокими бўлган. Унинг даврида мамлакатда ички низолар кучайиб, хатто фарзандлари (12 та оғли) ҳам унга бўйсунмай қўйган. Бунга унинг ўта такаббурлиги, милк-мулкка давоми…