Абдурауф Фитрат. Ҳинд сайёҳининг қиссаси

МУҚАДДИМА Бундан анча вақт олдин бухоролик бир киши билан учрашиб қолиб, бу шаҳарнинг қанақалигини сўраган эдим, у шунчалик мақтов сўзларини айтдики, ўша пайтдан бошлаб бу шаҳарни зиёрат қилишни кўнглимга тугиб қўйдим. Бу йил ниҳоят ниятимга етдим. Бухоро сафарига отландим. Шаҳарга давоми…

Абдурауф Фитрат. Юрт қайғуси (она билан ўғил)

—    Она! Нечунгина йиғлайсан? Бугун саодатга эришдик, яна қайғурасанми? Бугун ўз тилагингга етишдинг, кўз ёшларингни тўкадирсанми?Эмди қайғурмоқ чоғи битди, йиғламоқ палласи йўқ бўлди, роҳат кунларинг етишди, онам!

Абдурауф Фитрат. Мусулмон севгиси (ҳикоят)

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қилган ғазотларидан бири тугагач, бир мусулмон хотин тушиб қолган ярадорларни излаб топмоқчи бўлди: ўликлар орасига кирди. У ён-бу ённи излар чоғда “Оҳ… сув!..” деган бир товуш эшитди. Бир ярадор мусулмоннинг сувдонини кўрди.

Амир Темур

Темур, Темурбек [1336 йил 9-апрел Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз) шаҳри яқинидаги Хожа илғор қишлоғи (ҳозирги Яккабоғ тумани) – 1405 йил 18-феврал Ўтрор шаҳри, Самарқандда дафн этилган] (1370-1405) Тўлиқ исми Амир Темур кўрагоний ибн Амир Тарағай ибн Амир Бурқул бўлган бу буюк давоми…

Халил Султон

(1384–1411) (1405-1409) Темурийлардан бўлган Мовароуннаҳр ҳукмдори. Амир Темурнинг набираси. Мироншоҳнинг ўғли. Сарой Мулкхоним (Бибихоним) тарбия қилган. 15 ёшли Халил Султон Соҳибқироннинг Ҳиндистонга қилган юришида (1399-1400) қатнашиб жасорат кўрсатган. Қуйи табақадан чиққан Шодимулкка уйланиши билан Амир Термурнинг ғазабига учраган, сўнг кечирилган. давоми…

Шоҳрух

Амирзода Шоҳрух, Мирзо Шоҳрух, Шоҳрух мирзо, Хоқони саъид, Абу Наср Шоҳрух Баҳодир султон (1377 йил 20-август, Самарқанд – 1447 йил 19-март, Рай) Амир Темурнинг 4-ўғли, Темурийлар ҳукмдори. Ёшлик йиллари Самарқандда ўтган, шу ерда дунёвий ва диний таълим олган. Амир Темур давоми…

Улуғбек

Муҳаммад Тарағай (1394 йил 22 март, Султония шаҳри, Эрон Озарбайжони – 1449 йил 27 октябр, Самарқанд) (1409-1449) Улуғбек ўзбек халқи тарихида буюк астроном ва математик, давлат арбоби сифатида из қолдирган. Шоҳрухнинг ўғли, Амир Темурнинг набирасидир Соҳибқироннинг “беш йиллик юриш”ида (1392-96) давоми…

Абдуллатиф

(1423–1450) (1449-1450) Мовароуннаҳрда 1449-1450 йилларда ҳукмронлик темурий ҳукмдор. Улуғбекнинг ўғли. Шоҳрух саройида тарбия олган, ҳарбий юришларда қўшиннинг ўнг қанотига қўмондонлик қилган. Гавҳаршод бегим ва тархон амирлар Шоҳрух ўлимидан сўнг (1447) Абдулатифни олий бош қўмондонликка тайинлаб, унинг амакиваччаси Алоуддавлани тахтга ўтқазишган. давоми…

Абдулла Мирзо

(1433-1451) (1450-1451) Мовароуннаҳр ҳукмдори (1450-1451). Темурийлардан. Улуғбекнинг укаси Иброҳим Мирзонинг кенжа ўғли. Отаси вафотидан сўнг, Форс вилоятига ҳоким қилиб тайинланган. Бироқ у ҳали ёш бўлгани сабабли давлат ишларини онаси Руқия бегим билан отабек Шамсиддин Шерозий бошқарган. 1447 йил амакиваччаси Султон давоми…

Султон Абу Саид

Султон Абу Саид Мирзо ибн Султон Муҳаммад (1424-1469) (1451-69) Темурийлардан бўлган Мовароуннаҳр (1451-69) ва Хуросон (1458-69) ҳукмдори. Мироншоҳнинг набираси. Шоҳруҳ ва Улуғбек вафотидан сўнг Темурийлар давлатида бошланган тахт учун кураш чоғида Улуғбекнинг ўғли Абдулатиф томонидан Бухоро зиндонига ташланган. Абдулатифнинг ўлимидан давоми…