Жўра Фозил. Сой бўйида (ҳикоя)

Ушбу ҳикоя қирқ йил кечикиб ёзилди. Йигит умрига тенг шу йиллар мобайнида  у неча  марталаб қоғоз қоралаган бўлса-да, ҳеч кўнгли тўлмас, нимадандир уялар, иккиланар, истиҳола қиларди.Болалигида ёзнинг жазирама кунида рўй берган воқеалар хотирасида муҳрланиб қолган, унга сира тинчлик бермасди.Орадан кўп давоми…

Саломат Вафо. Арғимчоқ (ҳикоя)

Бу хонадонда ғаройиб маросим бўлмоқда эди. Маъракага қўй сўйилган, мулла айтилган ва барча қариндош-уруғ, таниш билишларга хабар қилинган эди. Ҳовлилар чиннидай тозаланган, катта қозонда қўйнинг калла поччалари ва ўпкаси вақирлаб қайнаб, ҳушбўй хид тараларди. Маҳалланинг катхудо хотинлари нон-чўракларни ёйиб, энди давоми…

Саломат Вафо. Устюрт (ҳикоя)

Темир йўл ва автомобил йўллари кесишган овлоқ вокзал биноси устида саҳрониниг қуёши аста-секин бота бошлаган эди. Атрофда қалин кийинган хотинлар турли озиқ-овқатлар, газаклар ва сабзавотлар сотиб ўтиришарди. Сабзавотлар олисроқдан келган кўринади, негаки шимол тарафларда сабзавотларниниг етиштириш муаммо эди. Ҳали қоронғи давоми…

Шойим Бўтаев. Мактаб қоровули (ҳикоя)

Эшниёз чол эрта уйғонади. Намозини ўқиб, мол-ҳолларга қарайди-да, чойини ичиб мактаб томон жўнайди. Унга йўлда саҳархез кишилар дуч келади. Чолнинг қаёққа отланганини кўриб-билиб турган бўлишса-да, салом бериб, кўнгил учун сўрашади:— Ишгами, Эшниёз ота?— Ишга.— Э, яшанг.— Эрмак-да.— Нимасини айтасиз.Эшниёз чол давоми…

Отаули. “Занжирбанд шер” (ҳикоя)

Турон ва Эрон қўшинлари ўртасида афсонавий Мароқанд остонасида бўлиб ўтган шиддатли жанг-жадаллар, ниҳоят, туронликларнинг ғалабаси билан якунланди. Эронликлар жанг майдонини ташлаб қочдилар. Нечоғли енгилмас, қудрати чексиз бўлмасин, туронликларда қочганни қувиш, ерда сулайиб ётганни уриш одати йўқ! Қочган қочди, уруш балоси давоми…

Отаули. Шафқат (ҳикоя)

Бийдек дала. Оппоқ қор. Аччиқ изғирин. Бу дунёда хас-хашакка қирғин келганми, нима бало! Тумшуғингни то кўзинггача муздек қорга ботириб титкилайсан, аҳён-аҳёнда тарашадек қотиб кетган какраю янтоқ поялари тилингга илашади, холос. На таъми бор, на бир маза-матраси. Топилганига шукур қилиб, икки давоми…

Отаули. Ҳисобот (ҳикоя)

Ўзбекдек ўзига ўзи ғалва орттириб, ўз қобиғига ўз ихтиёри билан ўралиб, кундалик ташвишларга кўмилиб яшайдиган халқ бу оламда тағин борми экан?! Ҳар бир ўзбекнинг бошида бир дунё ташвиш – дунё ташвиши: уйланиш, ўғил-қизларни ўстириб-ундириш, уларга сеп йиғиш-уй қуриш, кейин узатиш-уйлантириш, давоми…

Отаули. Ҳадди Искандарий (тарихий ҳикоя)

Ер юзида ҳақ ва адолатни қарор топтириш йўлида бутун Ғарбу Шарқ, жумладан, Арабистону Ҳиндистон, Эрону Турон тупроқларини эгаллаб, куни кеча Исфижоб билан Ўтрорни забт этган Искандар Зулқарнайн қўшини фавқулодда шужоат билан Ясси қалъаси томон от сурди. Қалъага тахминан ўн чақиримча давоми…

Тоғай Мурод. Эр-хотин (ҳикоя)

Йўқ, улар Анҳор бўйида учрашмади. Учрашувда ўзиники қилиб айтиш учун китоблардан шеърлар кўчириб олмади. О, мен сени севаман, сенсиз яшай олмайман қабилидаги мавсумий сўзларни сўзлашмади. Лаблар топишганда қизнинг узун товони ердан сал кўтарилмади. Йўқ, йигит қизни безорилардан қутқариб қолмади…Яхши шоир давоми…

Тоғай Мурод. Ку-ку-ку… (ҳикоя)

I У жуда ориқ, ўзи сариқ бўлгани учун сийраклашиб қолган сочлариям сарғиш. Қачонлардир яхшигина шеърлар ёзиб, энди расмий ишлар гирдобига тушиб, назмий туйғулари сўниб қолган. Сал энгашиб, оҳиста-оҳиста, нималарнидир ўйлаб, хафақон касали билан оғриб юради. Хафақон касалига йўлиққандан буён ичмайди, давоми…