Абулқосим Мамарасулов. «Замонамиз қаҳрамонлари» (ҳикоя)

– … Қайта қуришни, яна бир марта такрорлайман, ҳар биримиз ўзимиздан бошлашимиз керак! – деди райком вакили. – Бунда биз партиямизнинг Бош секретари ўртоқ Горбачевдан ўрнак олайлик. Ўртоқар, биз Ўрозгул опамизни Бутуниттифоқ Х1Х партия конференциясига делегат қилиб сайлар эканмиз, у давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Анойи ёки ечилмаган еттинчи тугун (ҳикоя)

Ҳамма гап шундаки… Ниёзмат уч кундан бери уйидан чиқмас эмиш, ҳар замонда дарвозадан кўчага умидвор мўралаб, тағин ичкарига уриб кетармиш, худди чиллали келинчаклардай. Ҳамиша соқол мўйлови ўсиб, таппиюқи кирзавой этик кийиб юргувчи Ниёзмат уч кундан бери худди меҳмонга бораётгандай – давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Тафтиш (ҳикоя)

Барлос қишлоғи арининг бузилган уясидай тинчимай қолди. Ўз элингдан ёзувчи чиқса қийин экан: ҳали дўконни, ҳали пахтани, ҳали фермани тафтиш босган… Биттасини босди-босди қилиб улгурмай, иккинчи жанжал бошланади. Ўзимиз билан Маматнинг укаси, ўша, бир вақтлар Банот кўр билан олишиб юрган давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Учинчи йўл (ҳикоя)

О, дўстгинам! Ахир беш бармоқ Тугилмасди сабаб бўлмаса. Унинг ноҳақ тугилмаганин Исботлайман агар ўлмасам. Абдулла Қўшбоқ. Ҳадемай тонг отади. Кеча кечқурун бошланган ёмғир ҳамон майдалаб, эзиб ёғаяпти. Шошилиш керак, аммо… Барлоснинг йўлида “Волга”-такси лойга тиқилиб қолган. Шофёр ҳамроҳи билан ёмғирда давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Фаришта (ҳикоя)

Алибек Самарқанддан ўқишдан йиқилиб қайтди. Тўғрисини айтганда, йиқилмади. Ён-верига қараса, ишонган таниши йўқ. Калласи айниб, ҳужжатини СамГАСИ га топширипти. Буни қаранг-а! Математиканинг “м” ҳарфини ҳам билмайди-ю, тағин… Яна, Самарқандда юргандан кейин бири у деб, иккинчиси бу деб, оёғингдан оладиганлар чиқар давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Маслаҳат (ҳикоя)

Алибекнинг Самарқандда ўқийдиган студент акаси Салим шанба куни уйга келди.Овқатланишди, у ёқ-бу ёқдан гаплашишди. Кейин зерикиш бошланди. Бунақа келишларга ўрганиб қолган Алибек худди шу фурсатни пойлаб, шахмат кўтариб келди. – Ўйнаймизми? – Аканг билан ўйнаймизми? – сўради отаси кулимсираб. – давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Қароқчилар (ҳикоя)

Учовлон келишиб, байрам куни район марказида қишлоқиларни шиладиган бўлишди. Агар ҳар беш минутда икки сўмдан ишлашса ҳам икки соатда анча пул йиғиларкан. Кейин ресторанга киришади. Креслоларда керилиб ўтиришади. Қўлини чўзганча, бармоқларини қисирлатиб (худди кинолардагидай): “Официантка, бизга яна юзта-юзтадан уч юз давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Суюнчи (ҳикоя)

Лапас армия хизматини ўтаб қайтди. Назарида худди кечагина чақириқ қоғозини олгандай, икки йил кўз очиб юмгунча ўтиб кетгандай. Поезд район марказида тўхтади.У ҳали бирга хизмат қилган, йўлда бирга келган сафдошлари билан аранг хайрлашиб улгурган, аммо туғилиб ўсган ерларига тўйиб-тўйиб боқолмаган, давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Узумзорда (ҳикоя)

Армия хизматидан янги қайтган Лапасга солдат формаси жуда ярашар, кўчада кўкрак кериб юрганда қизларнинг ўзга ҳавас билан кўз қирини ташлаётганини сезиб қолса, кўнгли бир дунё кўтариларди. Лапас қишлоққа узум пишиғида қайтганди. Шунинг учун уйда ётгиси келмай, бригадага яшикларга солинган узумни давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Яхши ният (ҳикоя)

Ҳаммаси Алибекдан бўлди. Агар у Тоштемирга: “Абдумажидларникига бориб, эр-хотинни яраштирамиз”, демаганда, балки… Тағин ким билади дейсиз. Хуллас, одамгарчилик қилишмоқчи эди, акси бўлиб чиқди. Э, ёмон бўлди… Алибек ишдан қайтгандан кейин кўчада саланглаб юрган эди.Тоштемир эски “Ява”сини патиллатиб келиб қолди. Алибек давоми…