401. “Ёруғлик кучининг мажбурий нурланиш ёрдамида ортиши” сўзини битта сўз билан ифодаланг.
Жавоб: Лазер.
402. Баъзи французлар хитойликлар ҳақида шундай ҳазиллашишади. Хитойликларда: 3 та армон бор: улар порохни ихтиро қилишган, аммо пушкани эмас, улар ёзувни чоп қилишни кашф қилишган, аммо газетани эмас, улар компасни ихтиро қилишган, аммо …..ни эмас. Хўш хитойликлар нима қилишмаган?
Жавоб: Американи очишмаган.
403. Атмосфера босими ўзгаришларини тренд кўринишида қайд этиб борадиган асбоб қандай аталади?
Жавоб: Барограф.
404. Унга онаси: “Эркаклардай кураша олмадинг, мана энди аёллардай йиғла”, дегандан кейин султон йиғлайди. У йиғлаган тепалик эса ҳозирги кунда жуда машҳур. Сўз ким ҳақида кетяпти…
Жавоб: Ғарнота (Гренада – Андалус)нинг сўнги ҳукмдори – султон Абдуллоҳ.
405. Қайси рангдаги юлдузлар энг ёрқин ва иссиқ бўлади?
Жавоб: Кўк юлдузлар юзасидаги ҳарорат 400 000 C° ни ташкил этади. Қуёш юзасидаги ҳарорат эса 6000 C°.
406. Ҳужайра ким томонидан ва қачон кашф этилган?
Жавоб: 1665 йилда инглиз олими Роберт Гук дарахт пўстлоғидаги пўкак тўқимадан юпқа кесмалар тайёрлаб, микроскоп ёрдамида кузатганда, ҳужайрани кашф этди.
407. Шамол кучини ўлчовчи 12 баллик шкала қандай аталади?
Жавоб: Бофорт шкаласи.
408. Сувнинг тиниқлиги қайси асбоб ёрдамида аниқланади?
Жавоб: Сувнинг тиниқлиги Секки гардиши орқали аниқланади (диаметри 30 см).
409. Қуёшнинг диаметри қанча? Қуёш ва Ер ўртасидаги масофа неча км.ни ташкил этади?
Жавоб: Қуёшнинг диаметри – 1 400 000 км. Қуёш ва Ер ўртасидаги масофа – 150 000 000 км.
410. Ўрта Осиёдаги энг чуқур ботиқ қайси?
Жавоб: Манғишлоқ ярим ороли (Қозоғистон)даги Қорагиё (Ботир) ботиғи денгиз сатҳидан -132 метр пастда жойлашган.
411. Ўрта Осиёдаги энг баланд чўққи қайси?
Жавоб: Ҳиндиқуш тоғларидаги Тиричмир чўққисининг баландлиги 7690 метрни ташкил этади.
412. Ўрта Осиёдаги а) энг узун ва б) ҳавзасининг майдонига кўра энг катта дарё қайси?
Жавоб: а) Энг узун дарё Сирдарё – 3019 км, б) ҳавзасининг майдонига кўра энг катта дарё – Амударё (309 минг кв.км)
413. Ўрта Осиёдаги Орол денгизидан кейин энг катта кўл қайси?
Жавоб: Балхаш кўли, майдони – 18,3 минг кв.км.
414. Ўрта Осиёдаги энг катта сув омбори қайси?
Жавоб: Бухтарма сув омборининг майдони – 5500 кв.км, сув ҳажми эса – 53000 млн. куб метрни ташкил этади.
415. 154 та давлат раҳбари иштирок этган энг йирик саммит қачон бўлиб ўтган?
Жавоб: 2005 йил 14-16 сентябр кунлари Нью-Йорк шаҳрида БМТнинг 60-йиллик юбилейига бағишланган ва ташкилот тарихидаги энг катта йиғилиши бўлиб ўтган ва унда 154 та давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этишган.
416. Дунёда бош вазирларнинг энг йирик сулоласи қайси?
Жавоб: Ҳиндистон 1947 йилнинг август ойида ўз мустақиллигини қўлга киритганидан кейин машҳур сиёсатчи Жавоҳарлаъл Неру мамлакат бош вазири этиб тайинланган эди. У бу мансабни ўлимига қадар, яъни 1964 йилгача эгаллаб турган. 1966-1977 ва 1980-1984 йилларда эса мамлакатни унинг қизи Индира Ганди бошқарди. Ганди хоним тансоқчилари томонидан отиб ўлдирилганидан кейин унинг тўнғич ўғли Ражив Ганди 1984 йилги сайловларда ғолиб чиқиб, беш йил давомида бош вазир лавозимини эгаллаб турган. 1989 йилда унинг ҳам жонига қасд қилишган.
417. Буюк Британия тарихидаги энг узоқ ҳукмронлик муддати кимга тегишли?
Жавоб: Қиролича Виктория 1837 йилдан 1901 йилга қадар, яъни 63 йилу, 216 кун мобайнида мамлакатни бошқарган.
418. Ҳозирги кунда ҳаёт бўлган монархлардан энг узоқ ҳукмронлик муддати кимга тегишли?
Жавоб: Таиланд қироли Бҳумибол Адулядеж Рама IХ. У 1946 йил 9 июнда 19 ёшлигида тахтга ўтирган. 2016 йил 13 октябрда вафот этган.
419. Саломлашиш бўйича рекордчи президент ким?
Жавоб: 1907 йил, 1 январь куни АҚШ президенти Теодор Рузвелт ўзига хос рекорд ўрнатди. У Оқ уйга тўпланган 8513 нафар одам билан қўл бериб саломлашиб чиққан.
420. Дунё тарихидаги энг ёш мэр ким?
Жавоб: 1988 йилнинг 3 майида Шейн Мак АҚШнинг Жанубий Дакота штатидаги Кестлвуд шаҳрининг мери этиб сайланган. Ўшанда у эндигина 18 ёшни қаршилаганди. Бу лавозимни у 8 йил эгаллаб турган.
421. Дунёдаги энг семиз монарх ким?
Жавоб: Тонго қироли Тауфаъахау Тупоунинг вазнини 1976 йили мамлакатдаги ягона йирик ва ишончли аэропорт тарозисида ўлчаб кўришган эди: қиролнинг вазни 209,5 кг экан. Шундан сўнг қирол тинмай спорт билан шуғулланиб турган. 1985 йилда унинг вазни 139,7 кг. тош босди. 1993 йилда эса 127 кг.га озган.
422. Қаерда ва нима сабаб билан 3 ҳафта ичида 5 та президент алмашган?
Жавоб: 2001 йил декабр ойида Аргентина иқтисодий инқирозга учраганини эълон қилган эди. Ўшанда уч ҳафта мобайнида роппа-роса 5 нафар президент алмашган.
423. Мамлакат аёлларига сайлов ҳуқуқини берган дунёдаги биринчи давлат қайси?
Жавоб: Янги Зеландияда 1883 йил 19 сентябрида аёллар ҳам сайловда қатнашишган.
424. Энг кўп суиқасд уюштирилган давлат раҳбари ким?
Жавоб: ХХ асрда Франция тарихида улкан ўрин тутган президент Шарл де Голлга қарши 1944-1966 йиллар ичида 31 маротаба суиқасд уюштирилган.
425. Ҳазрати Умар р.а. нинг вафотларидан кейин халифаликка байъат берилаётган вақтда ҳакам (сайлов комиссияси раиси)ликни ўз зиммасига олиб, ўз номзодини халифаликдан қайтиб олган саҳобаи киром ким?
Жавоб: Абдураҳмон ибни Авф р.а.
426. Сичқон 1 дақиқада неча марта нафас олади?
Жавоб: Сичқон бир дақиқада 200 марта нафас олади.
427. Туяқушнинг тухумини қайнатиб пиширганда неча соатда пишади?
Жавоб: Туяқушнинг тухумини қайнатганда 4 соатда пишар экан.
428. “Қассоб амир” лақабини олган Бухоро амири ким?
Жавоб: Амир Насрулло.
429. Қанғ тепалиги ёдгорлиги қаерда жойлашган?
Жавоб: Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани.
430. Бухоро амири Саид Олимхон қайси йилларда ҳукмронлик қилган?
Жавоб: 1910-1920 йиллар.
431. Абдурауф Фитратнинг машҳур асари қаҳрамони, Бухоро ҳукмдори?
Жавоб: Абулфайзхон.
432. “Ал-мадҳад илм миаат ал мусиқий” (“Мусиқа санъатига кириш”) асари муаллифи?
Жавоб: Абу Али ибн Сино.
433. Хитой олмаси?
Жавоб: Апелсин (маъноси “Хитой олмаси”).
434. “Абдуллажон” филми нечанчи йилда суратга олинган?
Жавоб: Режиссёр Зулфиқор Мусоқов томонидан 1991 йилда суратга олинган.
435. Гидростатикага асос солган олим?
Жавоб: Архимед.
436. Эркакларнинг тон билан басс орасидаги овози нима деб аталади?
Жавоб: Эркакларнинг басс ва тенор оралиғидаги овози баритон деб аталади.
437. Помир ва Тяншан тоғларининг энг баланд чўққиси қайси?
Жавоб: Помир тоғларининг энг баланд чўққиси – Исмоил Сомоний (7495 метр), Тяншан тоғининг энг баланд чўққиси – Ғалаба (7439 метр).
438. Дунёдаги энг чуқур кўл қайси?
Жавоб: Байкал. Энг чуқур жойи – 1637 метр.
439. Дунёдаги энг узун ғор қайси?
Жавоб: АҚШнинг Кентукки штатидаги Флинт-Мамонт ғорининг узунлиги – 345 км.ни ташкил этади.
440. Дунёдаги энг чуқур ғор қайси?
Жавоб: Франциядаги Жан-Бернар ғорининг чуқурлиги 1,5 км.ни ташкил этади.
441. Илк шамол тезлигини ўлчовчи асбобни ким кашф қилган?
Жавоб: 1667 йили англиялик Роберт Кук анемометрни кашф этган.
442. 1514 йилда ёзилган “Хаттотлар ва мусаввирлар ҳақида рисола” асари муаллифи?
Жавоб: Султонали Машҳадий.
443. Илк “Органик кимё” ҳақидаги китоб қачон ким томонидан ёзилган?
Жавоб: И. Бертселуис, 1827 йили.
444. H2O, H2S, H2Se, H2Te – кислород группачасидаги элементларнинг водородли бирикмалари. Уларнинг умумий номи нима деб аталади?
Жавоб: Халъководородлар.
445. Картошканинг ватани қаер?
Жавоб: Жанубий Америка.
446. 300 йил муқаддам микробларни микроскоп остида биринчи бўлиб кўрган олим?
Жавоб: Голландиялик олим А. Левенгук.
447. Дунёнинг энг ёш қироличаси ким?
Жавоб: Иордания қироличаси Рания ал-Абдулла (1970 йил, 31 августда туғилган) дунёдаги энг ёш қироличадир. У мамлакат қироли Абдулла Бин Ҳусайнга 1993 йилнинг 10 июнида турмушга чиққан. 1999 йил 7 февраль куни Иордания қироличаси деб эълон қилинганида эса эндигина 28 ёшда эди.
448. Машҳур “Спрут” филмида Комиссар Каттани ролини ижро этган италиялик машҳур актёр ким?
Жавоб: Микеле Плачидо (1946 йилда туғилган).
449. “Ўзбекистон” канали орқали намойиш этилган корейс сериали “Сарой жавоҳири”нинг асли номи нима?
Жавоб: “Буюк Тангем”.
450. а) Арпа ва бананнинг
б) Соя ва тариқнинг
в) 50% маданий ўсимликлар, жумладан шоли, шакарқамиш ва сабзавот экинларининг
г) Буғдой, сули, дуккаклилар, зиғир, сабзининг
д) Гўзанинг
е) Ананаснинг
ё) Карам, қанд лавлаги, беданинг
ватани қаер?
Жавоб: а) Эфиопия.
б) Шарқий Осиё.
в) Жанубий Осиё.
г) Ғарбий Осиё.
д) Марказий Америка.
е) Жанубий Америка.
ё) Ўрта Ер денгизи.
451. Қайси сайёра яшил тусда?
Жавоб: Уран.
452. Амир Темур кимни ўзининг пири деб ҳисоблаган?
Жавоб: Саййид Барака.
453. Боғибиҳиштни Амир Темур қайси ўғлининг фарзандига инъом қилаган?
Жавоб: Мироншоҳнинг фарзандига.
454. Мирзо Улуғбек кимга уйланиб, “Кўрагон” унвонига сазовор бўлган?
Жавоб: Оғобегим.
455. Улуғбек расадхонасидаги биринчи дарсни ким ўқиган?
Жавоб: Шамсиддин Муҳаммад Ҳавофий.
456. Биринчи мустақил Афғон давлатининг ҳукмдори ким бўлган?
Жавоб: Аҳмад Шоҳ Дурроний – 1747 йилда Хуросон ҳудудида мустақил қиролликка асос солади ва шу туфайли Афғонистон давлатчилиги асосчиси ҳисобланади.
457. “Дон Кихот” романида Дон Кихотнинг асли исми нима эди?
Жавоб: Алонсо Кихано.
458. “Дон Кихот”нинг оти номи нима эди?
Жавоб: Россинант.
459. Дон Кихотнинг севган ёри Дюлсинеянинг касби нима эди?
Жавоб: Чўчқабоқар.
460. Дантенинг “Илоҳий комедия” асарининг “Дўзах” қисмини ўзбек тилига ким таржима қилган?
Жавоб: Абдулла Орипов.
461. “Илоҳий комедия”да Дантени сафарга ундаган Рим адиби ким эди?
Жавоб: Вергилий.
462. “Илоҳий комедия”даги шайтоннинг номи нима?
Жавоб: Люцифер.
463. “Илоҳий комедия”да Данте излаган қиз ким?
Жавоб: Беатриче.
464. Гётенинг “Фауст” трагедиясида ҳаётдан розилик рамзи бўлган шоир қандай эди?
Жавоб: “Бир дам тўхта, бу дам гўзал дам, бу дам ўтиб кетмасин!”
465. “Фауст”даги шайтоннинг номи нима?
Жавоб: Мефистофел.
466. “Фауст” трагедиясида Фаустга шайтон таништирган руҳонийнинг қизи ким эди?
Жавоб: Маргарита.
467. “Фауст” трагедиясида Фауст билан Еленадан туғилган ўғил ким эди?
Жавоб: Эвффарион.
468. Ўзбекистонда аҳолини илк рўйхатга олиш қачон бўлиб ўтган? Унда Ўзбекистон аҳолиси қанчани ташкил этган?
Жавоб: 1865 йили, шу пайтда Ўзбекистон аҳолиси сони 3 320 000 кишини ташкил этган.
469. 1983 йили 1200 йиллиги нишонланган буюк аллома ким?
Жавоб: Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий.
470. Жанни Родарининг пиёзбошли қаҳрамони ким?
Жавоб: Чипполино.
471. “Доктор Войжоним” (Доктор Айболит) муаллифи ким?
Жавоб: Чуковский.
472. Бир неча марта шашка бўйича жаҳон чемпиони бўлган киевлик спортчи ким?
Жавоб: Куперман.
473. Албер Камюнинг “Бегона” повестининг бош қаҳрамони ким?
Жавоб: Мерсо.
474. Антик дунё афсонасига кўра, ўзи баробар тошни қояга олиб чиқишдек оғир жазо берилган қаҳрамон ким эди?
Жавоб: Сизиф.
475. Габриел Гарсиа Маркеснинг “Танҳоликнинг юз йили” романи қаҳрамони Урсула кампир неча йил яшайди?
Жавоб: 115 йил.
476. “Ислом қўзғолони” драматик поэмаси муаллифи ким?
Жавоб: Перси Биши Шелли.
477. Эмил Золянинг “Ҳамал” романи асли номи ним?
Жавоб: Жерминал.
478. II жаҳон урушида 14 етим болани ўз тарбиясига олган тошкентлик оила?
Жавоб: Шомаҳмудов Шоаҳмад ва Шомаҳмудова Баҳри оиласи.
479. Биринчи механик ҳисоблаш машинаси ихтирочиси ким ва қачон кашф қилган?
Жавоб: 1641 йили франциялик олим Блез Паскал механик ҳисоблаш машинасини кашф қилди.
480. Россиядаги энг катта музей қайси?
Жавоб: Эрмитаж музейи. 1764 йили ташкил этилган. Бу ерда 3 миллиондан ортиқ маданият ва санъат ёдгорлиги мавжуд.
481. II жаҳон урушининг 13 та “қаҳрамон шаҳар”ларини сананг.
Жавоб: Москва, Ленинград, Киев, Минск, Волгоград, Севастопол, Одесса, Новороссийск, Тула, Керч, Смоленск, Мурманск, Брест қалъаси.
482. Амир Темур давлатининг байроғи ранги қандай эди?
Жавоб: Мовий рангда.
483. “Ўткан кунлар” романи воқеалари нечанчи ҳижрий йилдан бошланади?
Жавоб: 1264-ҳижрия, далв ойининг 17-нчиси қишки кунларнинг бирида Марғилон шаҳри…
484. “Ўткан кунлар”да Зиё шоҳичининг ўгли?
Жавоб: Раҳмат.
485. “Ўткан кунлар”да Ҳасанали отани Отабекнинг бобоси кимдан ва қанчага сотиб олган?
Жавоб: Эрондан киши ўғирлаб келувчи бир туркмандан 15 тилло баробарига.
486. Зиё шоҳичининг уйидаги суҳбатда Отабек ўрис шаҳарларидан қайси бирига борганлигини гапиради? У ҳозир қайси шаҳарга тўғри келади? (“Ўткан кунлар”)
Жавоб: Шамай, ҳозирги Семипалатинск.
487. Азизбекдан олдин Тошкент ҳокими ким эди? (“Ўткан кунлар”)
Жавоб: Салимсоқбек.
488. Юсуфбек ҳожи хонадонининг чўриси ким эди? (“Ўткан кунлар”)
Жавоб: Ойбодоқ ва Ҳанифа.
489. Кумушбиби Отабекни ариқ бўйида учратганда неча ёш эди?
Жавоб: Ўн еттини қўйиб, ўн саккизга қадам босган эди.
490. “Ўткан кунлар”да Марғилон ҳокими ким эди?
Жавоб: Ўтаббой қушбеги.
491. Кумушни турмушга узатиш маросими – қизлар мажлиси қаерда бўлади? (“Ўткан кунлар”)
Жавоб: Кумушнинг тоғасиникида.
492. Отабек никоҳ маросимида домланинг “Кумушбиби Мирзакарим қизини шаръий хотинлиқға қабул қиласизми?” саволига нечанчи сўроқда “Қабул қиламан” деб жавоб беради? (“Ўткан кунлар”)
Жавоб: Ул биринчи сўроқдаёқ — “учиб, қўниб қабул қиламиз” деб жавоб бермакчи бўлса ҳам бироқ халқнинг — “ўлиб турған экан” деб қиладирған таънасидан чўчиб, жавоб бермайдир. Яна бир қайта юқоридағи “сиз ким фалончи…” жумласи домла тарафидан такрорланадир. Куявларга учунчи сўроқда жавоб бериш одат ҳукмида бўлса ҳам, Отабек бу такаллуфка чидалмайдир. Гўё учунчи сўроқ ўрниға “Энди олмас экансиз Кумушбибини…” деб мажлис бузиладирғандек сезиладир-да, ҳамма товшини қўйиб, барчаға эшитдириб “Қабул қилдик!” деб юборадир.
493. Тошкандни муҳосара қилғучи қўқонликлар – қипчоқлар лашкари амири ким эди? (“Ўткан кунлар”)
Жавоб: Нормуҳаммад қушбеги.
494. Хонлик замонида ҳудайчининг вазифаси нима эди?
Жавоб: Адютант маъносида, хон келиши олдидан халқни огоҳлантириб ўтадиган бек.
495. Отабек ва қутидорни Марғилонда дордан ким ва нима асраб қолади? (“Ўткан кунлар”)
Жавоб: Кумуш олиб келган хат. Уни Отабекнинг Юсуфбек ҳожи ёзган эди.
496. Зайнаб кимнинг қизи эди? (“Ўткан кунлар”)
Жавоб: Олим понсаднинг.
497. Отабек Уста Олимга ўзини ким деб таништиради? (“Ўткан кунлар”)
Жавоб: Шокирбек.
498. Кумушбибини иккинчи никоҳга кимга узатишмоқчи бўлади. Куёв кимнинг ўғли эди? (“Ўткан кунлар”)
Жавоб: Комилбек, Салим шарбатдорнинг ўғли эди.
499. “Ўткан кунлар”да Отабек, Абдулла Қодирийнинг ўзлари ҳам бир неча марта тунган Марғилондаги зиёратгоҳ-мозор қайси?
Жавоб: Хўжа Маъоз.
500. Тарихда “Хаттотлар султони” номини олган хаттот ким?
Жавоб: Султонали Машҳадий.