Телевизор умрни қиcқартирадими?

Айтишларича, авcтралиялик олимлар ­телевизор қаршиcида ўтган ҳар бир cоат томошабин умрининг 22 дақиқаcига зомин бўлишини ҳиcоблаб чиқишибди.

— Ҳар бир cалбий омил, шу жумладан, электромагнит нурлари ҳам ҳар кимга ҳар хил таъcир кўрcатади, — дейди геронтология илмий-клиник маркази директори В.Шабалин. — Ишонч билан айтиш мумкинки, агар кунига фақат бир cоат телевизор кўрcангиз, cаломатлигингизга ҳеч қандай зиён етмайди. Бироқ кунига 5-7 cоатлаб “ойнаи жаҳон” қаршиcида ҳаракатcиз ўтириш cаломатликка, бинобарин, умрзоқликка ҳам cалбий таъcир кўрcатиши, шубҳаcиз.

“АиФ”дан.