Кока кола ичимлиги 1885 йил Жон Стис Пембертон томонидан Американинг Жоржия штатида ихтиро қилинган. Дастлаб у “кокавине”, яъни кокавино деб аталган. Кола ичимлиги Жанубий Америкадан келтирилган кока барги ва ёнғоғи ҳамда кафеин қўшиб тайёрланган. Шу боис ҳам Пембертон ичимликка “кока кола” дея ном берган.
Таркибида ҳеч қандай алкогол модда аралаштирилмаган кока кола ичимлиги биринчи марта сотувга чиққанида, унинг нархи 0,05 доллар эди. Кока коланинг бир стаканида 9 миллиграмм миқдорида кокаин моддаси ҳам мавжуд эди.
Дастлабки пайтларда кока кола ичимлиги танқид остига олинган. Чунки кичкинтой болалар бора-бора усиз туролмайдиган бўлиб қолишди. Бу эса соғлом тишларга катта зарар эди. Бироқ унинг таркибидаги кафеин ва кокаин одам асабига энг яхши “дори” ҳам эди.
Энди кока коланинг айрим зарарли жиҳатлари хусусида. Ичимликни кўп истеъмол қиладиган инсонлар кейинчалик усиз туролмайди. Кўпроқ мияга ўз таъсир кучини ўтказадиган ичимлик кишининг фикрлаш қувватини сусайтириши мумкин.
Коланинг ранги қора экани сабаби унга шакар эритмаси ва ликрис ўти билан ранг берилади. Унга кўп миқдорда кимёвий моддалар қўшилади.
Дастлаб кока кола идиши юқоридаги кўринишда, яъни тухумсимон шаклда бўлган. Ушбу шакл 1920 йилда Дин томонидан яратилган. Ҳозирги кунда эса бутун дунёда ичимликнинг оддий кўринишдаги идиши тарқалган.
Лекин нима бўлганда ҳам ер юзида бу ичимликнинг мижозлари кундан кунга ортиб бормоқда.
Нигора Ғойибова тайёрлади.