Дунё – ажабтовур, қизиқ. Ундаги ҳар бир жонзот, ўсимлик Яратганнинг буюк қудратига далолат қилади. Ҳайвонлар ва одамлар ҳақида ушбу жажжи фактлар сизнинг кайфиятингизни кўтаради деган умиддамиз.
Ҳар бир дельфиннинг ўз исми бўлади. Шунингдек, уларнинг ҳар бири такрорланмас овозга эгадир.
Олмахонлар емишини қаерга беркитганини унутиб қўйганлари сабаб, ҳар куни юзлаб дарахтлар ўса бошлайди.
Қучоқлашганда организм серотонин ва окситотсин моддаларини ишлаб чиқаради. Бунинг натижасида кайфият кўтарилади ва руҳий тушкунликнинг олди олинади.
Фламинголарнинг пушти рангини сақлаб қолиш учун зоопаркларда уларни сабзи билан боқишади.
Денгиз отчалари бир умрга жуфтлашадилар. Улар доимо бир-бирларининг думларини ушлаб юришади.
Бир вақтда туғилган мушукчалар турли отадан бўлиши мумкин.
Филсимон ерқазарларнинг энг яқин қариндоши ерқазар эмас, балки филлардир.
Эчкиларнинг ҳам худди инсонлар каби овозлари ҳар хил бўлади.
Кучукчалар баъзида яқинроқ танишиш мақсадида урғочи кучукчаларга ўйинда ютқазиб берадилар.
Оддий мушуклардан сал катта бўладиган панда боласининг думи 45 сантиметрга тенг бўлади.
Квокка дунёдаги энг бахтли жонивордир.
Сигирлар орасида ҳам дўстлик бўлади. Икки дўст бир-биридан узоқда бўлса, маъюс бўлишаркан.
Пингвинлар жуфтлиги ҳам умр бўйи бир-биридан ажралмайди.
Норвегияда бир пингвинга рицарлик унвонини беришган.
Суғур ўйинчоқ-суғур билан дўст тутинмоқда.
Қундузлар оқим турли томонларга оқизиб кетмаслиги учун бир-бирларининг қўлларидан ушлаб ухлайдилар.
Агар денгиз чўчқачасининг мўйларини қириб қўйилса, у кичкина бегемотга ўхшаб қолади.
Ортитофобия – қушлардан қўрқиш касаллиги.
Боласини авайлаб еталаб бораётган она мушук.
Кулаётган жониворлар:
Қалай, ёқдими…