Гиннеснинг рекордлар китобидан

ЭНГ УЗОҚ ДАВОМ ЭТГАН ДАРС

Венгриянинг Печ шаҳридаги Клара Леова номидаги ўрта мактабда бўлиб ўтан венгр тили ва адабиёти дарси 24 соатга чўзилди. Ўқитувчи Шаболч Залай 34 ўқувчига 18 июндан 19 июнгача (1999 йил) бўлган муддатда таълим бериб чарчамади ҳам.

ЭСКАЛАТОРДА РЕКОРД

Шри Ланкалик Аруланантам Сареш Яким Барвуддаги (Австралия) “Уестфилд” савдо марказидаги эскалаторга 145 соату 57 минут давомида чиқиб тушган. Унинг 25 майда бошланган “саёҳат”и 31 майда (1998 йил) ниҳоясига етган ва у 225,4 км масофа забт этган.

ЭНГ КЎП ИЛОН “ЎПИШ”

АҚШлик Гордон Кейтс навбати билан дунёнинг энг заҳарли 11 илонида “бўса олди” (1999 йил 25 центябр). У 10 та кўзойнакли илон битта 5,57 метрли қирол илонни “ўпиш”дан ҳам қўрқмади.

ҲАВОДА ЖАҲОН БЎЙЛАБ ЭНГ ТЕЗ САЁҲАТ

ФАИ (Халқаро аеронавтлар федерацияси) талаблари асосида энг тез учиш мусобақаси 1995 йил 15-16 августда ўтказилган ва 31 соат, 27минут, 49 секунд давом этди. Унда Франциянинг “Конкорд” самолёти рекордни қўлга киритди. “АҒ1995” самолёти Кеннеди аеропортидан (Ню-Ёрк, АҚШ) кўтарилиб, ғарб томон Тулуза, Дубай, Бангкок, Гуам, Гонолулу ва Акапулко орқали учган.

ЭНГ ҚИММАТ УЙ

1997 йилнинг 12 май куни машҳур сиёсий маслаҳатчи Эрик Хотунгнинг Гонконгдаги уйи 101 909 312 долларга ўзини танитишни истамаган бойвуччага сотилди.

ЭНГ ЙИРИК ТЕЛЕКОММУНИ-КАЦИЯ КОМПАНИЯСИ

Токиода жойлашган “Ниппон Телеграф анд Телепҳоне Корпоратион” (НТТ) дунёдаги энг йирик телекоммуникация компанияси саналади. 2000 йилда компанияга 979 56 млн. доллар кириб, шундан 2821 млн. доллар соф фойда қолган.

Ҳиндистонлик Ниина ва Муҳаммад Чаудхарилар 1989-1991 йиллари дунё бўйича энг биринчи ва тез автомобилда саёҳатни амалга оширдилар. Улар 40075 км масофани (экватор масофасидан ҳам узун) 69 кун, 19 соат, 5 минутда, 1989 йил 9 центябрдан 17 ноябргача босиб ўтганлар.

* * *

Исроиллик Тел Бертнинг бир ўзи мотоциклда жаҳон бўйлаб, 21329 км масофани босиб ўтган. У ўз саёҳатини 1992 йил, 1 июнда Париждан бошлаб, 77 куну 14 соатда, 17 август куни яна Парижга кириб келган. Телнинг бир кунлик йўл босиш меъёри 277 км ни ташкил қилган.

***

Белгиялик Сигфрид Верхаяк, Люк Беле ҳамда даниялик Мартин Арсебаллар ўзларининг тоғ велосипедларида Хитойдаги баландлиги 7008 м бўлган Музтоғ қорли чўққисига кўтарилишган (2000 йил, 11 август). Улар бу ишни 10-12 кг лик велосипедларида 14 кунда бажаришган.

***

Австралиялик Ханспетерт Бек ўзининг бир ғилдиракли велосипедида Порт Хедленддан Мелбурнгача (Австралия) бўлган 6237 км лик масофани 51 кун, 23 соат, 25 минутда босиб ўтган (1985 йил, 30 июндан 20 августгача)

***

Авторикша – жуда енгил, эшиксиз, соатига ўртача 50км/с тезликка эга бўлган, асосан Ҳиндистонда такси ўрнида фойдаланиладиган транспорт воситаси. Инглиз Кен Твайфорд ва Жералд Смюинглар авторикшада Ҳайдарободдан (Ҳиндистон) Ланкастерширгача (Буюк Британия) бўлган 19165 км лик масофани 1999 йил 17 декабрдан 2000йил 23 июнгача босиб ўтишган. Улар ўз саёҳатлари давомида Ҳиндистон, Покистон, Эрон, Туркия, Греция, Италия, Франция ҳудудларини ишғол қилганлар.

***

АҚШлик Курт Осборн Голливуддан (Калифорния, АҚШ) Орландогача (Флорида, АҚШ) бўлган 4569 км лик масофани “ВМХ” велосипедининг орқа ғилдирагида босиб ўтди. Велосипед махсус жиҳозланган бўлиб, юмшоқ ўриндиқ ва тепки қулай тарзда ўрнатилган, олди ғилдирак олиб ташланган эди. Ўртача 16 км/с тезликдаги саёҳат 13 апрелдан 25 июнгача давом этди (1999).

***

Австралиялик Гери Парсонс 19030 км лик масофани 274 куну 8 минутда югуриб босиб ўтди. 1999 йил 8 ноябрда у ўзининг Австралия бўйлаб саёҳатни (14399,3 км) 197 кун, 23 соат, 49 минутда якунлади. Кейин у Тасманияни айланиб чиқди. Гери ўзининг супермарафонида бир қанча масофавий рекордларни ҳам ўрнатди:
10000 км (135 кун, 9 соат, 50 минут).
15000 км (205 кун, 23 соат, 7 минут).
16093 км (221 кун, 1 соат, 7 минут).

***

Словениялик тоғ-чанғи устаси Даво Карникар чанғида Эверест чўққисидан белгиланган лагергача 5 соатда тушди (2000 йил, 7 октябр). У 8848 м дан 5350 м гача чанғисини ечмади. Давонинг тоғни ўрганиб, эҳтиёт чораларини кўришига бир ойга яқин вақт кетди.