Американинг Forbes журнали Eurostat агентлигининг рейтинги асосида Европанинг энг криминал пойтахт ва шаҳарлари рўйхатини эълон қилди. Европа Иттифоқига кириш учун ҳаракат қилаётган Туркиянинг энг катта шаҳарларидан бири Истамбул ушбу рўйхатда етакчилик қилмоқда.
Европа Иттифоқи давлатлари орасида Латвия пойтахти Рига энг хавфли пойтахт деб топилди. Умумий рейтингда Рига 2-ўринни банд этган. 2003-2006 йилларда Ригада жиноятчилик 4,8 %га ошган, 2006 йилда эса шаҳарда 64 та жиноятчи гуруҳлар фош этилган.
Европа пойтахтларида энг кенг тарқалган жиноятлар наркотика, автомобиль ўғирлаш, иқтисодий фирибгарлик билан боғлиқдир.
Европанинг энг криминал пойтахт ва шаҳарлари
|