Буюк Британияда чоп этилувчи Prospect журнали ҳамда АҚШнинг расмий нашри Foreign Policy журналлари томонидан дунёнинг энг ақлли, интеллектуал кишиларини аниқлаш мақсадида ўтказилган сўровнома натижалари эълон қилинди. Сўровда 500000 дан ортиқ киши иштирок этган. Энг ақллилар рўйхтининг дастлабки 10 поғонасини мусулмон олимлари эгаллашган.
Буюк Британиянинг Guardian газетаси ёзишича, шу кунгача кўпчиликка номаълум бўлган туркиялик мусулмон олими Фатҳуллоҳ Гулен дунёнинг 100 та етакчи мутафаккирларини аниқлаш борасида ўтказилган сўровда марранинг энг юқори поғонасини эгаллади. 60 дан ортиқ асар муаллифи Гулен Британияда чоп этилувчи бу сўровда кутилмаганда ғолиб бўлди. Энг қизиғи, дунёнинг 100 та етакчиси номини аниқлаш борасида ўтказилган мазкур сўровнинг энг юқори 10 та поғонасининг барини мусулмонлар эгаллаган. Улар орасида 2 нафар Нобель мукофоти совриндорлари ҳам бор: туркиялик романнавис Орхан Памук рўйхатнинг 4-поғонасида турган бўлса, эронлик инсон ҳуқуқлари бўйича юрист Ширин Ибоди 10-ўринни забт этган.
Кутилмаган натижалар сўров ташкилотчиларини карахт қилиб қўйди. Улар Гуленнинг муваффақиятини сўров Туркиянинг «Zaman» (Замон) газетасида ҳам чоп этилгани ва Гулен тарафдорлари бу борада фаол иштирок этганликлари билан изоҳламоқдалар. Prospect журнали муҳаррири Девид Гухарт (David Goohart) шу кунгача Гулен номини ҳам эшитмаганини таъкидлади. Унинг фикрича, Гулен тарафдорлари сўровни «ўйин» қилиб юборишган. «Zaman» газетаси бош муҳаррири Булент Кенес эса дунё осойишталигига сабаб бўлувчи Гуленнинг ўзаро суҳбат ва бағрикенглик руҳидаги ғоялари бугун бутун дунё кишилари томонидан кенг тарғиб қилинаётганлигини маълум қилди.
Рўйхатнинг 12-поғонасида машҳур америкалик сиёсатдон Нобел мукофоти соҳиби Алберт Гор, 18-ўринда шахмат қироли Гари Каспаров, 32-поғонасида эса Рим папаси Бенедикт XVI каби машҳур шахслар бор.
Рейтингда қуйидаги соҳа вакиллари энг кўп овоз олишган: сиёсатчи олимлар, иқтисодчилар, файласуфлар, фан олимлари, журналистлар, ёзувчилар, сиёсий етакчилар, тарихчилар, жамият фаоллари, диний арбоблар, жамиятшунослар.
100 таликка кирган интеллектуалларни минтақалар бўйича тақсимласак, Шимолий Америка биринчи ўринда (36 нафар), Европа иккинчи ўринда (30 нафар), Осиё эса учинчи ўринда (12 нафар)дир. Шунингдек, рўйхатдан 11 нафар Яқин Шарқ, 4 нафар Африка, 4 нафар Лотин Америкаси ва 3 нафар Жануби-шарқий Осиё ва Окения минтақаси вакиллари ўрин олган.
Жаҳонинг энг интеллектуал кишилари рўйхати
1. Фетҳуллаҳ Гулен (Туркиялик диний раҳнамо)
2. Муҳаммад Юнус (Бангладешлик молиячи)
3. Юсуф Ал-Қарадави (Миср/Қатарлик исломий олим)
4. Орхан Памук (Туркиялик ёзувчи)
5. Аитзаз Аҳсан (Покистонлик сиёсатчи ва ҳуқуқшунос)
6. Амр Халед (Мисрлик диний арбоб)
7. Абдулкарим Сороуш (Эронлик диний арбоб)
8. Тариқ Рамадан (Швейцариялик файласуф, Ислом олими)
9. Маҳмуд Мамдани (Угандалик антраполог)
10. Ширин Ибоди (Эронлик ҳуқуқшунос, инсон ҳуқуқлари фаоли)
11. Ноам Чомски (АҚШлик лингвист)
12. Ал Гор (АҚШлик сиёсатчи)
13. Бернард Льюис (Британия/Ақшлик тарихчи)
14. Умберто Эко (Италиялик ёзувчи, семиолог)
15. Аян Ҳирси Али (Сомали/Нидерландиялик сиёсатчи)
16. Амартя Сен (Ҳиндистонлик иқтисодчи)
17. Фарид Закария (АҚШлик журналист, адиб)
18. Гарри Каспаров (Россиялик демократ, шахматчи)
19. Ричард Доукинс (Британиялик биолог, адиб)
20. Марио Варгас Ллоса (Перулик ёзувcи, сиёсатчи)
21. Ли Смолин (АҚШ/Канадалик физик)
22. Юрген Хабермас (Германиялик файласуф)
23. Салмон Рушдий (Британиялик ёзувчи)
24. Сари Нуссеибеҳ (Фаластинлик дипломат)
25. Славож Зизек (Словениялик социолог)
26. Ваcлав Ҳавел (Чехиялик давлат арбоби)
27. Чристофер Хитченс (Британия/АҚШлик журналист)
28. Самуэл Хунтингтон (АҚШлик сиёсатчи олим)
29. Петер Сингер (Австралиялик файласуф)
30. Паул Кругман (АҚШлик иқтисодчи)
31. Жаред Диамонд (АҚШлик биолог, тарихчи)
32. Папа Бенедикт XVI (Германия/Ватиканлик диний раҳнамо, Рим папаси)
33. Фан Ганг (Хитойлик иқтисодчи)
34. Михаэл Игнатиефф (Канадалик сиёсатчи)
35. Фернандо Хенрики Cардосо (Бразилиялик сиёсатчи, адиб)
36. Лилия Шевцова (Россиялик сиёсатчи олим)
37. Чарлс Тайлор (Канадалик файласуф)
38. Мартин Уолф (Британиялик журналист)
39. Э. О. Уилсон (АҚШлик биолог)
40. Томас Фридман (АҚШлик журналист)
41. Бёрн Ломборг (Даниялик статист)
42. Даниэл Деннетт (АҚШлик файласуф)
43. Франcис Фукуяма (АҚШлик файласуф)
44. Рамачандра Гуҳа (Ҳиндистонлик тарихчи)
45. Тони Жудт (Британиялик тарихчи)
46. Стивен Левитт (АҚШлик иқтисодчи)
47. Ноуриел Роубини (Италия/АҚШлик иқтисодчи)
48. Жеффри Сачс (АҚШлик иқтисодчи)
49. Ванг Хуи (Хитойлик сиёсатчи)
50. В.С. Рамачандран (Ҳиндистонлик нейрохирург)
51. Дрю Гилпин Фауст (АҚШлик тарихчи)
52. Лоуренc Лессиг (АҚШлик ҳуқуқ ҳимоячиси)
53. Ж. М. Cоэтзее (Жанубий Африкалик ёзувчи)
54. Фернандо Саватер (Испаниялик файласуф)
55. Уоле Сойинка (Нигериялик драматург)
56. Ян Хуэтонг (Хитойлик сиёсатчи олим)
57. Стевен Пинкер (Канада/АҚШлик лингвист, психолог)
58. Алма Гуиллермоприето (Мексикалик журналист, адиб)
59. Сунита Нараин (Ҳиндистонлик жамиятшунос)
60. Анис Басуэдан (Индонезиялик университет ректори, сиёсий шарҳловчи)
61. Майкл Уолзер (АҚШлик сиёсатчи олим)
62. Ниалл Фергюсон (Британиялик тарихчи)
63. Жорж Айиттей (Ганалик иқтисодчи)
64. Ашис Нанди (Ҳиндистонлик сиёсий психолог)
65. Давид Петраэус (АҚШлик ҳарбий арбоб)
66. Оливье Рой (Франциялик сиёсатчи олим)
67. Лоуренc Саммерс (АҚШлик иқтисодчи)
68. Марта Нуссбаум (АҚШлик файласуф)
69. Роберт Каган (АҚШлик сиёсий шарҳловчи)
70. Жамес Ловелоcк (Британиялик олим)
71. Ж. Cраиг Вентер (АҚШлик биолог)
72. Амос Оз (Исроиллик ёзувчи, журналист)
73. Саманта Пауэр (АҚШлик журналист)
74. Ли Куан Ю (Сингапурлик сиёсатчи)
75. Ху Шули (Хитойлик журналист)
76. Кваме Антони Аппиа (Гана/АҚШлик файласуф)
77. Малколм Гладуэлл (Канада/АҚШлик социолог, журналист)
78. Александер Де Ваал (Британиялик ёзувчи)
79. Жианни Риотта (Италиялик журналист, сиёсий шарҳловчи)
80. Даниел Баренбоим (Исроиллик пианист, тинчликпарварлик фаолларидан)
81. Тереза Делпеч (Франциялик сиёсатчи олим)
82. Уилям Истерли (АҚШлик иқтисодчи)
83. Минхин Пеи (Хитойлик сиёсатчи олим)
84. Ричард Познер (АҚШлик судья)
85. Иван Крастев (Болгариялик сиёсатчи олим)
86. Энрике Краузе (Мексикалик тарихчи)
87. Анне Эпплбаум (АҚШнлик журналист ва тарихчи)
88. Рем Коолхаас (Нидерландиялик архитектор)
89. Жакс Аттали (Франциялик иқтисодчи ва ёзувчи)
90. Паул Cоллиер (Британиялик иқтисодчи)
91. Эстер Дуфло (Франциялик иқтисодчи)
92. Майкл Спенс (АҚШлик иқтисодчи)
93. Роберт Путнам (АҚШлик сиёсатчи олим)
94. Харолд Вармус (АҚШлик шифокор олим)
95. Хоқард Гарднер (АҚШлик психолог, адиб)
96. Даниэл Каҳнеман (Исроил/АҚШлик психолог)
97. Егор Гайдар (Россиялик иқтисодчи, сиёсатчи)
98. Неил Герцхенфелд (АҚШлик физик)
99. Алаин Финкилкраут (Франциялик публицист)
100. Иан Бурума (Британия/Нидерланциялик публицист)