Дунёдаги энг қиммат нархдаги меҳмонхона — Palace Hotel бўлиб, у Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган. Мазкур отел суткаси 15 минг долларлик 302 та жойлар ва ҳар бирининг бир кунлик баҳоси 25 минг долларга тенг дабдабали апартаментлардан иборатдир.
Бу апартаментларнинг баъзилари 10 та хона ва боғдан иборат бўлиб, бу ердаги деярли барча анжомлар соф олтиндан тайёрланган. Бу отелда жаҳондаги 50 мамлакатдан бўлган 2600 киши хизмат қилиб, ҳар бир меҳмонга тўрттадан хизматкор тўғри келади. Иккинчи ўринда эса Нью-Йоркдаги Плаза меҳмонхонаси бўлиб, унинг бир суткалик ётоқ ҳақи 15 минг доллардан иборат.
Меҳмонхонада бир кунлик ҳақ тўлаб, сиз 6 та ётоқхона, 7 та ванна хонаси, кутубхона, 2 та меҳмонхона ва шахсий мусаллас жамланмасидан фойдаланасиз. Нью-Йоркдаги Регис меҳмонхонаси нархининг қимматлиги жиҳатдан учинчи ўринда бўлиб, унинг бир кунлик ҳақи 10,5 минг доллардан иборат. Бу пулга сиз бу ерда бир кун яшаш билан бирга антиквариатлар оламига саёҳат қилиш ва олиймақом даражадаги хизмат кўрсатишдан баҳраманд бўласиз.
№ | Меҳмонхона | 1 кунлик истиқомат $ |
---|---|---|
1 | Palace Hotel (БАА) | 25 000 |
2 | The Plaza (Нью-Йорк) | 15 000 |
3 | Regis (Нью-Йорк) | 10 500 |
4 | The New York Palace (Нью-Йорк) | 10 000 |
5 | The Four Seasons (Нью-Йорк) | 10 000 |
6 | President Wilson Hotel (Швейцария) | 9 090 |
7 | Burj Al Arab (Дубай) | 6 800 |
8 | The Lanesborough (Лондон) | 5 837 |
9 | The Peninsula (Гонконг) | 4 875 |
10 | Beverly Hills Hotel (Беверли Хилс) | 4 700 |