Миср эҳромлари
Нил дарёси ғарбидаги Гиза шаҳрида 4-Династия пайтида (эр.ав. 2575-2467 й.) қурилган. Энг эски 7 мўжизадан фақатгима Миср эҳромлари шу пайтгача деярли зарарланмасдан сақланиб қолган. Эҳромлардан энг катта – Қирол Ҳуфу, ёки катта Пирамида деб аталади. Унинг эгаллаган майдони 4.8 гектар (12 акр)ни ташкил этади.
Қадимги юнон тарихчиси Геродотнинг ёзишича, эҳромлар учун 10 йил жой ҳозирлашган, қирол қабри жойлашган эҳромни тиклаш учун 20 йил давомида 100000 дан ортиқ қул ишлатилган.
Эҳромларнинг энг юксаги фиръавн Хуфу (Хеопс) пирамидасидир. Унинг баландлиги 147 метр, бундан қарийб 5 минг йил илгари, уаъни милоддан аввалги 28-асрда қурилган. Хуфу эҳромининг ҳар бир томони 233 метрга тенг, атрофини бир марта айланиб чиқиш учун бир километрга яқин уўл босиш керак. Бу чром силлиқлаб тарашланган ва жило берилган 2 миллион 300 мингта оҳактош плиталаридан тикланган. Ҳар бир плитанинг оғирлиги икки тоннага яқин. Катталиги жиҳатидан Хуфу эҳромидан кейин фиръавн Хафра (Хефрен) пирамидаси туради. У Хуфу эҳромидан 2 метр паст. Бу фиръавнга тоғдек сағана ҳам карҳлик қилди ва у чром олдида яхлит қоя тиклатиб, унга бош қисми одам бошига о хшатиб ишланган шер шаклини ўйишни буюрди. Бу ҳайкал Сфинкс деб аталади. Сфинкс образи инсон каби донолик ва шер каби кучлилик рамзини ифодалайди. Маҳаллий аҳоли уни «Абул Ҳавл — даҳшат отаси» деб юритади. Мисрдаги бу топилмалар 20-асрда бутун дунёга машҳур бўлиб кетди. Айниқса Тутанҳомон сағанасининг топилиши жуда катта шовшувга
сабаб бўлди. Бундан 32 аср муқаддам яшаган бу фиръавннинг пирамидаси бизнинг кунларимизгача сақланиб қолган экан. Тутанҳомон эҳроми милоддан аввал қандай қурилган бўИса, олимлар кўз ўнгида шундайлигича намоён бўлди. Мақбара ичидан Қадимги Миср саройларига оид анчагина бойликлар — олтин ва кумушдан ясалган ҳайкалчалар, турли идишлар, муҳрлар топилди. Мақбарадаги жуда кўр жиҳозлар, олтин буюмларга ва ниқоблар билан безатилган фиръавннинг мўмиёланган жасадига ҳам қўл теккизилмаган эди. Тутанҳомон бойликлари жаҳондаги кўр мамлакатларда намойиш қилинди.
Бобил осма боғлари
Қирол Небучаднеззар ИИ томонидан эр.ав. тахминан 600 йилда барпо этилган. Бобил осма боғлари тоғга айвон усулида қурилган. Қадимги тарихчиларнинг хабар беришича, ўша пайтларда Бобил буюк давлат бўлиб, ўзининг деворлари, сарой, қаср ва даҳмалари билан машҳур бўлган. Осма боғлар устун қилиб юқорига кўтарилган бирнеча айвонлардан ташкил топган. Уларнинг баландлиги 24 метрдан 90 метргача етган. Дарахтлар ва гуллар айвон устида ўсган ва улар Фурот дарёси суви билан суғорилган. Археологлар Фурот дарёси бўйларидан осма боғларга тегишли деб тахмин қилинаётган деворларни топишган.
Бу боғлар қадимги Шарқнинг энг катта ва бадавлат шаҳари — Бобилда (ҳозирги Ироқ давлати ҳудудида) бўлган. Самовий боғламинг яратилиши ривоятларда аёл подшо Семирамида (Шаммурамат) номи билан боғланади. Аслида эса улар подшо Навуходоносор фармойиши билан милоддан аввалги 6-асрда бунёд этилган. Подшо ўз сарой- ини баланд сунъий майдон устига қурган. Майдонга қават-қават айвонлар орқали чиқилган. Ҳар бир қават айлана-қубба шаклида бажарилиб, уларни баланд тош устун тутиб турган. Айвонларнинг усти қамиш билан ёпилиб, устидан ғишт терилган, сўнг қўрғошин пластинкалар ётқизилган. Кейин юқорига жуда кўр миқдорда тупроқ чиқарилиб, бутун том бўйлаб қалин қилиб солинган. Ҳар бир қаватда дарахтлар ўтқазилиб, гўзал боғлар яратилган. Бу боғларни суғориш учун сувни Фурот дарёсидан олганлар. Сувни тепага кўтариб берадиган, чарм идишлар ўрнатилган улкан чархпалакни юзлаб қуллар кеча-ю-кундуз айлантириб туришган. Бобилдаги самовий боғлар шу даражада гўзал эдики, уни етти
иқлимда уўқ «боғи эрам» деб мадҳ этишар эди. Афсус, ҳозирги замон сайёҳлари бу боғларни кўра олмайдилар. Фурот дарёсининг даҳшатли сув тошқини уни вайронага айлантирди. Ҳозир у боғлар ўрнида минора ча айвонларнинг харобалари қолган, холос.
Олимпдаги Зевс ҳайкали
Эрамиздан аввалги 5 асрда юнон ҳайкалтароши Фидий томонидан ясалган. Бу ҳайкал Олимпия ўйинлари ўтказиладиган Олимп тоғидаги Зевс ибодатхонасининг марказида бўлган. Бу ҳайкалтарош Фидийнинг шедеври эди. Юнон худолари қироли Зевснинг ўтирган ҳайкали 12 метрни ташкил қилган ва қалай ва олтиндан ишланган. Эрамизнинг 6 асрида юз берган кучли зилзила ва кейинчалик Константинополнинг ёқиб юборилиши оқибатида бузилиб кетган.
Грециянинг жанубида, Олимп тоғлари этагида, Олимпиада ўйинлари ватанида шуҳрати оламга таралган ибодатхона бўлиб, унинг тўрида юнонларнинг олий худоси- Зевс қиёфаси тасвирланган ҳайкал ўрнатилган. Бу ҳайкал ўз замонасининг машҳур ҳайкалтароши Фидий томонидан 2400-йилдан кўпроқ вақт илгари, милоддан аввалги 5-асрда ясалган. Зевс ҳайкали- тўртинчи «мўжиза»дир. Ҳайкал ниҳоятда улуғвор бўлиб, баландлиги 14 метр. Зевс худоси олтин, фил суяги, қора дарахт ва қимматбаҳо тошлардан ишланган тахтда ўтирган. Унинг боши зайтун дарахти новдаларидан ясалган гулчамбар билан безатилган. Бу — худолар ва одамлар ҳукмдори, осмон, момақалдироқ худосининг тинчликсеварлиги белгиси. Зевснинг боши, елкаси, қўПап фил суягидан ишланган, чап елкасига ташланган кийими, сочи ва соқоли олтиндан ясалган. Фидий Зевсни инсонларга хос олиҳиммат қиёфада ифодалади. Унинг соқол билан қопланган ва сочлари тўзғиган қиёфасида фақат салобат, улуғворлик эмас, олижаноблик, эзгулик балқиб туради. Гўуо унинг
лабларида ҳозир табассум пайдо бўладию, азимкор қаддини ростлаб, тахтдан турадигандай туюлади. Афсуски, бу ҳайкал ҳам бизгача етиб келмаган: ёнғин вақтида батамом вайрон бўлган. Ҳозирги вақтда тарихчилар юнон йилномачилари ёзиб қолдирган маълумотлар асосида Зевс ҳайкалини тасвирлаб бермоқдалар.
Эфесдаги Артемида ибодатхонаси
Кичик Осиёда жойлашган бу ибодатхона эр.ав. 356 йилда қурилган. Артемида қадимги Римда Диана номи билан машҳур бўлиб, ов илоҳаси бўлган. Ушбу илоҳа шарафига Эфесда (ҳозирда Туркияда) эр.ав. 6 асрда ибодатхона қурилиб, ёниб кетгандан кейин эр.ав. 356 йилда қайта тикланади. Археологларнинг айтишича, ибодатхона узунасига 104 метр, ёнмачасига 50 метрни ташкил этган. Унинг тош устунлари эса 18 метрдан баланд бўлган. Ибодатхона Готлар томонидан 262 йили яксон қилинган.
Кичик Осиёнинг Эфес шаҳридаги юнон маъбудаси Артемида ибодатхонаси дунё «мўжизаси » нинг учинчиси ҳисоб лан ади. Б у ибодатхона мармардан ишланган бўлиб, қарийб 120-йил давомида қурилган ва милоддан аввал 550-йилга яқин тугалланган. Кошона ғоят ҳашаматли қилиб безатилган, пештоқига ноёб ҳайкалчалар ишланган. Милоддан аввалги 356-йилда Герострат деган кимса ном чиқариш мақсадида ибодатхонага ўт қўяди. Лекин унинг номи тарихда бемаъни ваҳшийлик рамзи бўлиб қолди.
Галикарнас даҳмаси
Эрамиздан аввалги 353 йили вафот этган Кариа қироли Маусолусга атаб мармардан ишланган бу даҳма Кичик Осиёда жойлашган. Галикарнас даҳмаси ҳозирда Туркиянинг жануби-ғарбида жойлашган бўлиб, уни қиролича Артемисия эри ва акаси шарафига қурдирган. Кучли зилзила туфайли даҳма бузилиб кетган ва кейинчалик ундан қурилиш материаллари сифатида фойдаланилган. Ҳозирда даҳмадан фақатгина баъзи фрагментлар сақланиб қолган, холос.
Дунёнинг бешинчи «мўжиза»си Кичик Осиёда, унча катта бўИмаган Каня подшолиги пойтахти — Галикарнас (Туркиянинг ҳозирги Бодрум шаҳри)даги подшо Мавсол ва унинг хотини Артемисия мақбарасидир. Ниҳоятда муҳташам бўлган бу мақбара милоддан аввал 4-аср ўрталарида қурилган. Мақбара биноси уч қаватдан иборат бўлиб, биринчи қавати зинасимон пойдевор шаклида оқ мармардан ишланган. Бу қаватда подшо ва унинг хотини қабрлари қўйилган. Иккинчи қаватда чиройли мармар устунлар билан безатилган хоналар бўлиб, бу хоналар подшо ча малика шарафига турли маросимлар оФаъв учун мўлжалланган эди. Кейинги қават бино томига қадар зинасимон пирамида шаклида, мармардан ишланиб, энг юқори қисмида тўрт от қўшилган аравани ҳайдаб бораётган Мавсол ва Артемизия тасвири мармар ҳайкал тарзида ифода этилган эди. Мақбаранинг киравериш қисмида мармардан ясалган шер ҳайкаллари ҳамда от елдириб бораётган чавандозлар тасвирланган эди.
Мавсол ва малика ҳайкали, шунингдек: мақбаранинг баъзи безак буюмлари ҳозир Лондондаги Британия музейда сақланади. Мақбара сўзининг юнонча номи — «мавзолей» подшо Мавсол исмидан олинган.
Родосдаги ҳайкал
Қадимги юнонларнинг қуёш худоси Гелиоснинг бронзадан ишланган улкан ҳайкали эр.ав. тахминан 280 йилда қурилган. Родос қўтиғига киришни қўриқлайдиган бу ҳайкал Кичик Осиё қирғоқларидаги грек оролларидан бирида жойлашган. Афсонага кўра ушбу ҳайкал 32 метр баландликни ташкил этган. Эр.ав. 224 йилдаги зилзила ҳайкални яксон қилган.
Милоддан аввал 4-асрда Родос оролига Искандар Зулқарнайн саркардаларидан бири — Антигоннинг ўғли Деметрий ҳужум қилади. Бироқ,эрксевар родосликларнинг мардона қараҳиликлари туфайли бу маккор саркарда бой ва қудратли оролни қўлга кирита олмайди. Мана шу ажойиб ғалабадан хотира қолдириш учун мудофаачилар дунёда энг катта ҳайкал ўрнатмоқчи бўлдилар. Родослик Колосс (юнонлар баланд ҳайкални шундай аташган) номи билан машҳур бўлган бу ҳайкал дунёнинг олтинчи «можиза»си ҳисобланади. Майдонда баландлиги 37 метрли бронзадан ясалган ўспириннинг қиёфаси қад кўтарган. Унинг бақувват оёқлари сал керилган, ўнг қўлининг кафти эса кўзлари рўпарасига қадар олдинга кўтарилган. Қаддини бир озгина орқага ташлаб, нигоҳини узоқ-узоқларга қаратган. Боши атрофга нур сочиб турган гулчамбар билан безатилган. Бу Қуёш худоси — Гелиоснинг тасвири бўлиб, орол аҳолиси бу худони ўзларининг ҳомийлари деб ҳисоблашган. Ривоятларга қараганда, Родос ороли дастлаб денгиз остида экан, уни ёруғликка Қуёш
худоси Гелиос олиб чиққан эмиш. Шу сабабли Родос оролини Гелиос ороли деб ҳам атайдилар.
Искандария маёғи
Мисрнинг Искандария шаҳри яқинида жойлашган қадимий маёқ. Ушбу маёқ Птолемй ИИ даврида, эр.ав. тахминан 280 йилда қурилган бўлиб, баландлиги 134 метрни (40 қавақтли бино баландлиги билан тенг) ташкил этган. Унинг энг баланд қисмига олов ёқиб қўйиларди, бу эса денгизчиларнинг манзилни тез топиб олишлари учун қулай бўларди. 955 йилда рўй берган бўрон ва зилзила оқибатида маёқ қанча зарар топди, 14 асргача эса зилзила оқибатида умуман бузилиб кетди.
Милоддан аввалги 227-йилда зилзила натижасида вайрон бўлган еттинчи «мўжиза» Мисрда Нил дарёсининг денгизга қуйилиш жойида, Фарос оролида бўИган. Уни Искандария маёғи деб аташган. Искандар Зулқарнайн Мисрни забт этгандан кейин ўзига янги пойтахт — Искандария шаҳрини қуради. Шаҳар денгиз соҳилида бунёд этилганлиги учун савдо-сотиқ ривожланиб, тез орада юксак маданиятли, фан тараққий этган шаҳарга айланади. Ҳашаматли саройлар, қасрлар, гўзал бинолар қурилади. Шаҳарга Металар қатновини яхшилаш учун милоддан аввалги 280-йилда Фарос оролининг шарқ томонида — Искандария шаҳри ёнида маёқ қуришга қарор қилинди. Унинг лойиҳасини ўз замонасининг машҳур ва талантли меъмори Книдли Сострат яратган. Маёқ минора шаклида қурилган. У уч қаватли бўлиб, баландлиги 120 метр эди. Маёқ пойдевори квадрат шаклида, ҳар бир томони 30,5 метрга тенг эди. Уни дастлаб харсанг плиталар билан ишлаб, иккинчи қаватини саккиз қиррали тошлардан қуришган ва ажойиб мармар плиталар билан пардоз бериш
ган. Миноранинг қирралари саккиз томондан эсадиган асосий шамол уўналишларига мўлжаллаб қурилган. Учинчи қавати эса юмалоқ қуббали минора шаклида бўлиб, унинг устига денгиз худоси Посейдоннинг бронзадан ишланган улкан ҳайкали ўрнатилган эди. Учинчи қаватнинг қуббаларини гранит устунлар тутиб турар эди. Худди мана шу ерда гулхан ёқиларди. Гулхан алангаси узоқ масофадан кўриниб туриши учун махсус кўзгулар ўрнатилган эди. Ёқилғини энг юқори қаватгача эшакларга ортиб олиб чиқишган. Айланма зиналар шундай қурилган эдики, устига ёқилғи ортилган эшаклар бу зиналардан бемалол юқорига чиқа олган. Маёқдаги хоналарда бутун бошли бир гарнизон аскарни жойлаштирса бўларди. Маёқ кемаларга уўл кўрсатибгина қолмай, ўзига хос кузатув пункти ҳам бўИган. Араб тарихчиларининг ёзишларига қараганда, маёқнинг иккинчи қаватини, уаъни саккиз қиррали минорани жуда кўр бронза ҳайкалчалар безаб турган. Ҳайкалчалардан бири Қуёш қайси томонга о тса, о ша томонга қараб оларкан. Бошқа би
р ҳайкалча кеча-ю кундузи ҳар соатда бир марта бонг урган. Яна бир ҳайкалча душман кемаси яқинлашаётганда ҳаракатга келиб, денгизга ишора қилган ва овоз чиқариб хабар берган. Албатта, бу ҳикоялар муболағадан холи эмас, лекин шу нарса аниқки, Фаросдаги маёқ дунёда тенги уўқ, ягона иншоот бўлган. Замонлар ўтиши билан нам ҳаво ва тўхтовсиз шамоллар маёққа ўз таъсирини ўтказди. 14-асрдаги зилзила натижасида маёқ батамом вайрон бўИди. Бизгача маёқ- нинг пойдеворигина етиб келган, холос.