Родосдаги ҳайкал — Артемида ибодатхонасининг кенжа замондоши ва рақобатдоши. Бу ноёб ҳайкални Родос оролининг халоскори сифатида ардоқлашган. Милоддан аввалги ИИИ асрда Македониялик Искандарнинг невараси Деметрий Полиоркет Кичик Осиё бағридаги гўзал орол Родосни қайтадан ўз салтанатига киритиш учун ҳаракат қилиб кўради. Йигирма мингдан ортиқ сараланган аскарлар, ўша давр учун замонавий бўлган қуроллар билан оролни қамал қилади. Тарихчиларнинг қайдларида қарийб тўрт ой давом этган, дея таъкидланган ушбу жангда Деметрий деярли яхши натижага эриша олмайди. Қайтанга қўшин орасида норозилик бошланиб, катта-кичик зобитлар уйга қайтишни талаб қиладилар. Шунда шоҳ энг сўнгги чора — Родос шаҳри қалъа деворларини бузиш учун Юнонистоннинг энг моҳир қуролсозлари томонидан кашф қилинган улкан жез тошотарни Пелопоннесдан келтиришни буюради. Яқин Шарқ, Суриядаги шаҳарларни зат этишга қўл келган тошотарнинг бу тошлоқ оролда қандай натижа бериши ҳали номаълум эди. Шунинг уч
ҳун ҳам баъзи бир тажрибали саркардалар шоҳни фикридан қайтаришга уринадилар. Бироқ қайсарликда бобосидан ўтадиган Полиоркет қурилмани оролга олиб келтиради ва шу баҳонада исёнчиларни ваҳимага солишни ҳам кўнглига тугади.
Бироқ уч минг тўрт юз аскар қўл кучи ёрдамида ҳаракатлантирган улкан деворбузар билан қилинган қамал ҳам кутилган натижани бермайди. Энди денгизда ёмғирлар мавсуми бошланиб, қитъадан келадиган озиқ-овқат ортилган кемалар қатнови ҳам сийраклаша бошлаганди. Шунда, Полиоркет келгуси баҳорда албатта қайтажагини таъкидлаб боши эгик ҳолда оролни тарк этади.
Кетаётиб, буюк саркарданинг номуносиб невараси ўзи олиб келтирган қуролни орол қирғоғида қолдиради. Бу ноёб қурилма ҳам ўз даврининг бир мўжизаси эди. Зеро ундан отилган харсанг ёки ёниб турган нефт тўла хум ҳар қандай қалъа деворини бир зарбада теша оларди. Бу, албатта, унинг қаерга, қай тарзда жойлаштирилганига ҳам боғлиқ эди. Бундан ташқари оролликларнинг қуёш маъбуди Гелиосга қилган илтижолари ҳам уларни бундай катта харсанготарнинг зарбаларидан асраб қолгандир.
Қирғоқдаги улкан металл қурилмани Родос аҳли савдогарларга пуллайдилар. Айтишларича, родосликлар уни Троя отидек қабул қилиб жуда ардоқлашган. Шунинг учун бўлса керак, уни савдогарлар талаб қилган нарх — ўша давр учун жуда катта пул — 300 талант темир ва 500 талант жезга алмашишга рози бўлганлар.
Шаҳар кексалари бу пулга орол худоси бўлган Гелиосга атаб ҳайкал ясатмоқчи бўлишади. Бу вазифани машҳур ҳайкалтарош Харесга топширадилар. Буюртмага кўра, маъбуд-худо ҳайкали унинг шаҳар аҳлига қилган карамидек ҳайбатли бўлиши лозим эди. Ҳайкалтарош ва шогирд Лисиппа ишга киришадилар. Узоқ вақт олиб борилган машаққатли меҳнатлардан сўнг Гелиоснинг ҳайкали тайёр бўлади. У юнонларнинг олий худоси Зевс цингари ўтирган ҳолатда эмас, аксинча тик турган норғул йигит шаклида қад кўтаради. У ҳақиқатдан ҳам ҳайбатли эди. Агар 36 метрлик қад-басти бор ҳайкални кўрса, ҳозирги замон одами ҳам шубҳасиз ҳайратдан ёқа ушларди.
Харес тик турган ҳолатдаги ҳайкалнинг, сейсмик ноқулай жойда туриши узоққа чўзилмаслигини яхши тушунарди. Шунинг учун у ҳайкални уч бўлакка бўлди. Биринчи бўлак — белдан пастки қисм ва икки оёқ, ички қисмини қалин мис ушлаб турувчи мармар тошдан, иккинчи бўлак — бел ва кўкрак темирдан, учинчи қисм — елка ва бош бронзадан иборат эди. Икки қўлни турли қайишувчан металл ва бронза қотишмаларидан ясадилар. Родосликлар ҳайкалнинг очилиш маросимини ўн икки йил мобайнида кутишга мажбур бўлишди. Бу ноёб ҳайкал шунча йил давомида кутишларига арзирди. Унинг гўзаллиги ва баҳайбатлиги орол аҳлини лол қилади. Гелиос бошидаги гултожнинг қуёш нуридаги ёғдуси худди денгиз маёғи цингари узоқ-узоқлардан кўриниб турарди. Кўп ўтмай ҳайкал довруғи бутун антик дунёга тарқалди. Бироқ ярим аср ўтар-ўтмас, Ўрта Ер денгизида юз берган зилзила туфайли Родослик Гелиос(римликлар Колосс дейишган) ҳайкали ерга қулайди. Ҳайкалнинг энг заиф қисми унинг тиззалари экан. Ваҳоланки, Х
арес ва унинг шогирди Лисиппа ҳайкал макетидан унинг заиф жойини қидириб неча ойлар сарф қилган эдилар. “Сопол тиззали Колосс” ибораси ҳам худди шундан келиб чиққан.
Родосликлар худоларининг ҳайкалини қайтадан тиклашга уринадилар. Бу ишда ҳатто Миср ҳукмдори асал ва усталар юбориб, ёрдам ҳам беради. Бироқ уринишлар зое кетди.
Узоқ йиллар Родос қирғоғида ётган Гелиос ҳайкали қолдиқларини милоднинг биринчи асрида Римлик тарихчи Тўнғич Плиний зиёрат қилган. Уни ҳайратга солган нарса, ҳайкал жимжилоғини бир неча киши аранг кўтаргани бўлган экан.
Ҳайкалнинг катталигини унинг яксон бўлишидан бир неча асрлар кейин ҳам қолдиқ оёқлар орасидан орол гаванига кирган кема йўловчилари ўз юртларида сўзлаб юрганлар.
Родослик Колосс минг йил ер бағирлаб ётган ҳудуд Хареснинг авлодларига тегишли эди. 977 йилда меъмор бобосининг ишини кўз қорачиғидек сақлаган родослик киши ҳаётининг сўнгги кунларида қашшоқлик туфайли ҳайкал парчаларини араб савдогарига пуллайди. Маълумотларга қараганда, ҳайкалнинг араб соҳибининг уйигача етиб борган бронза парчалари 900 туяга юк бўлган экан.
Соҳиба Охунжонова тайёрлади.