XIX асрда яшаб ижод қилган қўқонлик ўзбек шоирларидан бири. Асл исми Мирзо Худоёрдир.
* * *
Бу гулшан ичра ғурбатхоналардан ошёним бор,
Этай даргоҳинга юз шукр, сендек меҳрибоним бор,
Очилмас ғунчаи бахтим кўнгулда кўп фиғоним бор,
Ҳифи сардимга маҳрам марҳаматли роздоним бор,
Қариған чоқда азм этдим етай деб Каьбатиллога,
Еталмай йиғларам ҳар дам Мадина жойи аълога.
Мусалло айласам жоиз бу икки кўзди ёшимдин,
Кўтарма маъдани нурингни ҳаргиз дил харошимдин,
Ҳаёти жовдони кетмасин давлатли бошимдин,
Дилимдин журми исённи кўтаргил ичу тошимдин,
Қариған чоғда азм этдим етай деб Каъбатиллога
Етолмай йиғладим ҳардам Мадина жойи аълога.
Бу ноқислиқ билан Маҳвий етармукин ўшал жойга
Муяссар эт, илоҳо, сеған ўзинг ул жойи аълоға.