— Халқ душманининг ўғ¬ли!
— Душман!
— Сен билан бир синфда ўқишни истамаймиз, чиқиб кет!
Мен уларнинг устидан директорга шикоят қилдим.
— Ҳа, чаёнвачча! Ёқмадими? Улар тўғри айтибди. Чаённинг боласи чаён бў¬лади. Ҳе, отангга ўхшаб чақчаймай ўл! Чиқ, йўқол!
Мактабга бормай қўй¬дим.
Бир ҳафтадан кейин опам йиғлаб келди:
— Мактабга бормайман. Раҳбаримиз «Халқ душманининг қизи», деб синфдошларимга юзимга тупуртирди.
Биргина акам ўқув йилининг охиригача ўқиди. Кунда, кунора ёқалари йиртилиб, кўзлари кўкариб келса ҳам у саккизни битирди. Етти йил тўрт баҳо олмай аълочи ўқиган акам уч баҳога тўла шаҳодатнома олди.
— Майли, хафа бўлманг¬лар, болаларим, даданг борида бу директорлар у кишининг соясига салом берарди, — деди аям опамнинг оппоқ сочларини силаб. (Мелисалар дадамнинг қўлларини қайириб олиб кетишган туннинг эртаси куни опам сочлари қордек оқариб уйғонганди).
— Кетамиз, аяжон, — деди акам ўктамона. — Шаҳарга кетамиз. Тоғамникига борамиз. Катакдеккина уй бўлсаям топиб жойлаштирар. Мен ишга кираман. Укаларимни ўқитамиз. Улар ўқиши керак. Ўқишмаса дадам келса хафа бўладилар. Шаҳарда биров билан бировнинг иши йўқ.
Биз шаҳарга келдик. Акам айтгандек катакдеккина бир уйга жойлашдик. Шаҳристондаям ҳовлимиз катта, хоналари кўп бўлгани билан барибир битта хонада яшардик. Қолган хонବларни НКBДчилар мих-лаб, муҳрлаб ташлашган, уларга киришга ҳақ¬қимиз йўқ эди. Қайтанга шаҳардаги бу ижара уйимизнинг ҳовлисида эркин юрардик. Аям ҳовлидаги тандирни таъмирлаб олиб, нон пишира бошладилар. Мен ҳали ўн ёшда бўлсам-да опам билан бу нонларни шаҳарга олиб чиқиб сотиб келардик.
Акам бир автокорхонага машиналарни ювувчи бў¬либ ишга кирди. Биз сентябрдан яна ўқишга қатнай бошладик. Кўп ўтмай қор¬ли, аёзли кунлар бошланди. Аямнинг нон қилиши учун ҳам, уйимизни иситиш учун ҳам кўмир керак эди. Аммо кўмир сотиб олиш учун ортиқча пулимиз йўқ эди. Бир куни мактабдан келаётиб уйимиздан тўрт кўча нарида, темир йўл станцияси яқи¬нида кўмир ортилган вагонлари бор поезднинг станцияга яқинлашаётиб тормоз берганини ва шунда вагонлардан кў¬мир доналари тўкилганини кўриб қол¬дим. Уйга келиб акам ясаб берган кичкина ғалтакчамни суриб бориб ҳалиги тўкилган кўмир доналарини бир ғалтакча қилиб олиб келдим. Аям жуда хурсанд бўлдилар. Чунки, бу кўмир уйни иситишга ҳам, тонгда аям нон ёпган тандирни қизартиришга ҳам етди.
Мен кўмир ортилган поезд қайси кунлари, қайси соатда ўтиши, қаерда кескин секинлашигача билиб олдим. Ўша фурсатларни қўлдан бой бермай тўкилган кўмир доналарини териб олиб қопга жойлардим. Қопим тўлмай қолса темир йўл бўйлаб беш— олти чақирим йўл босиб, кейинги бурилишларгача бориб келардим. Поездлар буриладиган жойлардан ҳам кўмир топса бўларди.
— Поездлардан жуда эҳ¬тиёт бўл, болам, — тайинлардилар аям ҳар гал. — Ўтиб кетгунча узоқроққа бориб тур.
Мен поездлардан эҳтиёт эдим. Аммо ҳадемай эҳтиёткорликни унутиб, ҳали ўтиб кетиб улгурмаган поезддан тушиб қоладиган ҳар бир дона кўмир учун талашиб-тортишишга тўғри келди. Чунки, мен хабардор бўлган «кўмир кони»дан маҳалланинг бош¬қа болалари ҳам хабар топишган, уларга ҳам кўмир жуда керак эди. Ҳадемай менга ўхшаб қоп кўтарган, ғалтак сурган болалар ўндан ошиб кетди. Баримизнинг уйимиз совуқ, баримизнинг қорнимиз нонга тўймас эди-да.
— Уни мен биринчи кўр¬дим, у меники. Бер уни менга, — дедим вагондан тушган уч дона кўмир бў-лагининг биттасини олиб қўйган нариги кўчалик мендан бир синф юқорида ўқийдиган Нори деган болага.
— Олган-олганники, билдингми, — деди у кўмирни ор¬қасига яшириб. — Бермайман.
Мен унинг қўлига ёпишдим. У мени ўша кўмир бўлаги билан ура бошлади. Менга таёқ ўтмас, нима бўлса ҳам ўша кў¬мирни ундан олишни ўй¬лардим. Иккаламиз юз-кўзимиз, эгни бошимиз қоп-қора бўлиб муштлашавериб, по¬езд¬нинг устимизга келиб қолганини пайқамай қо¬либмиз. Поезд бизни босиб кетишига ик¬ки-уч қадам қолганда бир киши иккаламизни ҳам елкамиздан чангаллаб, темир йўл¬дан четга улоқтирди. Қу¬лоқни қоматга келтириб поезд ўтиб бўл¬ганда Нори аллақачон жуфтакни рост¬лаган, бизни қутқариб қолган киши эса бетон деворга суяниб махорка ўраб тутатарди.
— Кўзингга қарасанг ўла¬санми, тирранча!
— Кўрмай қолибман, — йиғламсирадим.
— Темир йўлга дазмоллаб кетса кўрардинг, — ўшқирди ясама оёғини дўққиллатиб менга яқинлашган одам. — Бўлди, шил¬қиллайверма! Қаерда турасан?
— Вино заводининг ёнида. Асли шаҳристонликмиз. Ёзда кўчиб келганмиз.
— Шаҳристонлик, — ажабланди юзимга синчиклаб қараган чўлоқ бобо. — Кимлардансан? Отанг ким?
— Хайрулло аканинг ўғ¬лиман, фамилиялари Жиянов, — дедим танирмикан деган илинжда.
— Ҳм-м, Жияновнинг ўғ¬лиман де, — ўйланиб қолди бобой. — Отангни қамашган-а?
Бошимни қимирлатиб тасдиқ ишорасини қилдим. «Халқ душманининг ўғли экансан-да», деб турткилашини кутиб елкам қи¬силди.
— Шаҳарга кепсизлар-да. Қийналмаяпсизларми, иш¬қилиб?
Шу сўзидан кейин у киши менга яхши одам бўлиб кўрина бошлади.
— Йўқ, қийналмаяпмиз. Акам ишлаяптилар. Аям нон пиширадилар. Мен опам билан мактаб вақтигача сотиб келамиз. Мактабдан кейин мен шу ерга келиб кўмир териб бораман. Шуни тандирга, ортиб қолса уйни иситишга ишлатамиз. Шу-у, кў¬мир етмай қолаяпти.
Чўлоқ бобой «Бу ёққа юр», деди ва бир оёғини дўққиллатиб йўл бошлади. Биз темир йўл вокзалининг кўмир сақланадиган омборига кириб бордик.
— Мен мана шу ерда қоровул бўлиб ишлайман. Манави четларга тўкилган кўмирларни териб қопинг¬ни тўлдириб ол. Фақат қо¬пингни кечқурун, қорон¬ғу тушгандан ке¬йин ғалтак билан келиб олиб кет, хўпми?
— Хўп, бобожон, — дедим суюниб.
Кечқурун бир қоп кў¬мирни ғалтакка ортиб кетар эканман ҳалиги киши тайинлади:
— Мен кунора ишлайман. Сен ҳам ҳар икки кунда бир келиб бир қопдан кўмир олиб кетавер. Битта-яримта сўраса «Холбой амакимдан сўраганман», дегин.
Энди менинг ташвишим анча камайди. Кўмир излаб темир йўл бўйлаб изғимайдиган, бир бўлакча кўмир учун болалар билан ёқалашмайдиган бўлдим. Кунора кеч¬қурун келиб станциядан бир қоп кўмир териб кетадиган бўлдим. Кўмир тандирдан ҳам, уйни иситишдан ҳам ортадиган бўлди. Ҳафтада бир-икки орттирган кўмиримизни кабобпазларга сотиб пулига ярим килогинадан гўшт ҳам оладиган бўлдик.
Кўмир териб, нон сотиб, шаҳар ташқарисидан ўтин териб келиб мактабни ҳам битирдим. Олти йил давомида бир мартаям кўмир бериб турганини миннат қилмаган Холбой амаки бу давр ичида қариндошларимиздан ҳам қадрдон бўлиб қолди. Бундай дейи¬шимга сабаб, отам қамоқда бўлган салкам ўн йил вақт мобайнида кўп қариндошларимиз, дадам туфайли ўқиган, ишга жойлашган, дадамнинг орқасидан обрў-эътибор топган қариндошларимиз ҳам биздан юз ўгириб кетишди.
«Сизларни қариндошим десам менинг ҳам уйим куяди, сизлардан узоқроқ бўлганим яхши», деди бир аммам.
«Ҳеч бўлмаса манови тўртовини «детдом»га топширинг, янга, халқ душманининг боласи улғайса гўр бўлармиди», деганди бир амаким ҳали мактабга бормаган укаларимга қў¬ли¬ни бигиз қилиб.
Аям бирортамизни «детдом»га бермадилар. Кечаю-кундуз ишладилар, одамларнинг кирини ювдилар, тикишини тикдилар, аммо ҳаммамизни боқиб катта қилдилар. Фақатгина опам дадамнинг келганини кўролмади. «Қачон келасиз» деб сўраган опамга «тўйингга етиб келаман», деган дадамнинг келганини опам кўролмади.
Опамнинг тўйи ҳам бўл¬¬¬мади. Дадамга энг қай¬ғурган опам тўққизинчида ўқиётганида қазо қилди. Опамнинг жони узилиши қийин бўлди. Кўзини эшикдан олмади. «Чилёсин» ўқигани келган мулла «Қи-зингиз бировга интиқ, ўша одам келмаса жон беролмайди», де¬ди.
— У дадасига интиқ, — уввос тортиб юборди аям. — Нима қилай, дадаси келолмайди.
— Қизингиз танимайди, бирор киши келиб ўша одамнинг тилидан «Мен келдим», десин. Шунда зора жон бериши енгиллашса.
Тоғамни зўрға кўндиришди.
Тоғам кириб опамнинг сочларини силаб деди:
— Она қизим, мен дадангман, мен келдим, жоним. Мендан рози бўл! Мен сендан розиман!
Тоғамнинг шу сўзидан кейин опамнинг кўзи бир очилиб ёпилди ва тоғамнинг қўлларини ўпиб ним-табассум қилиб жон берди.
* * *
— Сталин ўлибди!
Бу сўзни акам худди Сталинни ўзи ўлдириб келгандай шодланиб айтди. Аям эса йиғладилар. Ҳалигача тушунмайман, аям ўшанда Сталиннинг ўлганига хурсанд бўлиб йиғладиларми, хафа бў¬либ йиғладиларми? Ўша кунлари одамлар кў¬чаларга чиқиб фарёд солишиб йиғлаганларини, юзларини юлиб, «Энди биз нима қиламиз», деб дод солганларини кўрганман. Ҳатто айримлар «Энди қандай яшаймиз», деб ўз жонларига қасд қилганини эшитганмиз.
Ҳайтовур Сталиннинг ўлгани яхши бўлди, отам оқланиб келди. Энг биринчи бизни «детдом»га топширмоқчи бўл¬ган амаким келди:
— Мана, ука, болаларинг¬ни ҳеч кимдан кам қилмай қанотим остига олиб ўтирибман!
Кўп ўтмай аммам пилдираб етиб келди:
— Оқланиб келган бўл¬санг, опанг айлансин! Йў¬лингга қарайвериб кўзларим тешилди-ку? — Сўнг бизларни бир— бир қучоқлаб ўпа кетди: — Ҳа, жигарларим-а! Жондай қадр¬донларим-а!
Эртаси куни ҳукумат одамлари келиб дадамнинг ҳамма орден-медалларини қайтариб беришди. Шаҳристонга бориб яна аввалги раҳбарлик лавозимини эгаллаши мумкинлигини айтишди. Ўша куни кечгача келиб дадамни табрикловчиларнинг кети узилмади.
Кечқурун дадам ҳар биримизнинг ўн йил нималар билан шуғулланганимизни сўраб-суриштирдилар. Нав¬бат менга келиб мен ҳам бажарган юмушларимни айтиб бердим. Холбой амаки ҳа¬қида, у кишининг яхшиликлари ҳақида сўзлаётганимда ўринларидан туриб кетдилар.
— Бир оёғи ясамами? Кўп папирос чекадиган кишими?
— Ҳа, ўшанақа киши, — дедим мен. — Мохорка ўраб чекади.
— Кетдик!
Вақт алламаҳал бўлишига қарамай Холбой амакининг қоровулхонасига бордик. Холбой амаки бизларни кўриб ҳужрасидан чиқиб келди.
— Барини эшитдим, — дедилар Холбой амакини қучоқлаб узоқ йиғлаган дадам. — Раҳмат сизга, ўз оға-иниларим қилмаган яхшиликни қилибсиз. Болаларимни ўлимдан сақлаб қолибсиз!
Бир маҳал дадам Холбой амакининг олдида тиз чўк¬дилар:
— Холбой ака! Мени кечиринг! Кўзим кўр экан ўшанда. Мансаб, амал кўзимни кўр қилиб қўйган экан. Мана, энди кўзим очилди. Жон ака, мени кечиринг!
Холбой амаки дадамни қўлтиқлаб турғиздилар.
— Сиз кечирим сў¬рашингизнинг ҳожати йўқ. Хайрулла иним, у пайти сиёсат шу¬нақа эди. Сизам ҳукуматнинг буй¬руғини бажаргансиз-да, ука. Туринг, бунақа қилманг, ўғлингиз қараб турибди, уят бўлади. Мен сизни кечирганман. Ҳаммамиз ҳам хато қилувчилармиз. Ҳаммамизни ҳам Оллоҳнинг ўзи кечирсин!
— Мендан қайтмаса Худодан қайтсин, Холбой ака, — дедилар дадам станциядан қайтаётганимизда. — Оллоҳ рози бўлсин, ака!
Қайтаётганимизда бир вақтлар Шаҳристонни бош¬¬қарган дадамнинг бор-йўғи бир қоровул Холбой амакидан тиз чўкиб кечирим сўрашининг сабабини сўрадим.
— Бунинг тарихи узун, ўғлим, — дедилар дадам ва йигирма қадамча ўйчан юргач, ҳикоя қилдилар: — Уруш йиллари эди. Ўшанда Шаҳристон ижроқўми раиси эдим. Ишчи кучи, ишга яроқли одам етишмасди. Шаҳристонга кўчириб келтирилган завод, фабрикаларда аёллар, қариялар, ёш болалар ишларди. Бир тарафдан давлатга пахта ҳам, дон ҳам топшириш керак эди. Тумандаги ҳар бир эркак ҳисобда эди ўшанда. Айни ғўзани суғоришга одам етишмай турганда Холбой ака урушдан ярадор бўлиб қайтиб келди. У кишини ўзи яшаб турган колхоз идорасига чақиртирдим. Ясама оё¬ғини дўққиллатиб идорага келди.
— Учдаланинг ғўзаси жу¬да чанқаган, икки-уч куннинг ичида суғормасак ҳосилни бой берамиз. Ҳо-силни бой берсак урушни, ғалабани бой берамиз, — дедим. — Ҳозироқ кетмонни олиб Учдалага жўнанг, биламан, ногиронсиз, ам¬мо кетмонни кўтара оласиз.
— Мен сувчилик қилолмайман, — деди Холбой ака, — мен намга ярамайман, соғ оёғимда ҳам осколка бор. Бош¬қа иш буюринг, қилай, қуруқроқ ерда бажариладиган иш¬ни буюринг.
— Сувчилик қиласан! Бош¬¬қа иш зарурмас! Кетмонни ол-у ҳозироқ жўна!
Холбой ака ҳам урушда қон кечиб келган эмасми, ўжарлиги тутди:
— Қўлингиздан келса отиб ташланг, аммо сувга кирмайман!
— Сен кирмасанг мен кираман, аммо сени Шаҳристонда яшатмайман.
Кетмонни олиб аччиқ билан ўзим сувга кирдим. Уч кун деганда Учдаланинг ғўзасини суғориб бўлдик. Тўртинчи куни эрталаб райижроқум (райисполком)нинг қарорини чиқартириб, Холбой аканинг кўч-кўронини юклатиб, Шаҳристондан чиқариб юбордим.
Дадам ёнидан папирос олиб тутатдилар. Анча вақт жим қолдилар. Уйимизга етаёзганимизда дедилар:
— Мен бу одамни беватан қилганман, бола-чақаси билан азобга қўйиб сарсон-саргардон қилганман. Бу одам эса бирор марта таъна қилмай шунча йил сенга ёрдам қилибди. Сизлар тирик қолишларингизга сабабчи бў¬либди. Бир яхшилик қилиб кўнглидан чиқараман.
* * *
Дадамнинг Шаҳристонга қайтиб, мансабларига тикланганликларидан ке¬йинги қилган биринчи ишлари шу бўлдики, ижро¬қўмнинг юк машинасини олиб бориб, ўзлари Холбой амакини Шаҳристонга кў¬чириб келдилар. Шунча йил қаровсиз қолган уйларини ижроқўм ҳисобидан чиройли қилиб таъмирлаб бердилар.
Бир куни эрталаб дадам ишга кетаман деб турганларида ҳовлимизга ўғли ва чақалоқ кўтарган келинини эргаштириб Холбой амаки кириб келдилар.
— Ижроқўм бува, Оллоҳ невара берди. Қулоғига сиз азон айтиб, тангла¬йини кўтариб қўйсангиз, — дедилар салом-аликдан сўнг. –Яхши ният қилиб, яхшиларга ўхшасин, деб исмини Хайрулло қўйдик.