“Ақл ва донолик бизга зарур бўлмаган ёшда насиб этади” – Габриэл Гарсиа Маркесдан иқтибослар

http://n.ziyouz.com/images/adabiyot/markes2.jpg

Аслида барча китоблар муаллифнинг дўстлари учун қаламга олинади.

* * *

Осон қўлга киритилган бахт узоқ давом этмайди.

* * *

Ақл ва донолик бизга зарур бўлмаган ёшда насиб этади.

* * *

Табассум қил! Дардинг сендан лаззатланишига йўл қўйма!

* * *

Бошқаларнинг сени қандай қабул қилишгани каби бўлмасликнинг иложи йўқ.

* * *

Агар ичимиздаги болакайга қулоқ солсак, кўзларимизга қайтадан нур киради. Агар ўша болакай билан боғлиқлик риштасини йўқотмасак ҳаёт билан алоқамиз ҳам узилмайди.

* * *

Яшашнинг ягона воситаси – хотирларинг бўғзингдан олишига имкон бермасликдир.

* * *

Мен Худога ишонмасам-да ундан қўрқаман.

* * *

Ўлим инсонни вақти етганида эмас, кучи етанида маҳв этади.

* * *

Дунё секин-аста интиҳо сари одимламоқда. Чунки, мўъжизалар рўй бермай қўйди.

* * *

Илҳом париси фақат ишлаётганингда келади.

* * *

Адабиёт – инсонлар билан ҳазиллашиш учун энг яхши томошадир.

* * *

Хато қилиш инсонга хос хусусият, ўз хатонгни бошқа бировга тўнкай олиш эса икки карра ўзига хос хусусиятдир.

* * *

Агар қайсидир ишга аёл аралашган бўлса, аминманки, ҳаммаси яхши бўлади. Менга бари кундек равшан, дунёни аслида аёллар бошқаради.

* * *

Ҳамма юксакликда яшашга интилади, англашмайдики, асл бахт ўша юксакликка чиқиш лаҳзаларидадир.

* * *

Яхши иштаҳа учун ёмон овқат бўлмайди.

* * *

Ўзи билан ўзи зиддиятга бормайдиган ёзувчи асл ижодкор эмасдир.

* * *

Ҳаммаси тугагани учун йиғлама, яхшиси жилмай, чунки ҳар ҳолда булар юз берди.

* * *

Кексаликнинг ягона сири ёлғизлик билан келиша олишдадир.

Тўпловчи ва таржимон: Раҳмат Бобожон