Жовид Фарзали (Fərzəliyev Cavid Vaqif oğlu – Cavid Fərzəli) 1987 йили Озарбойжоннинг Салян шаҳрида дунёга келган. Модерн шоир. Бокуда яшаб ижод қилади.
АЙРИЛИҚ СОАТИ
Айрилиқ соати нечадидир…
Ақраболар севги қошида турган вақтими…?
…сени вақтсиз кутайинми
Соати чорасизлар каби?
… кўзингнинг қиридан ўтдимми
жон танда ахтарганинг баҳоналар каби?
Боқишларинг сонияларда,
Бир лаҳзамга кўзларинг тамомми…
Дилингдан,соатинг
ширин вақтинг эшитаманми?
Ақраболар замонин пойида…
…бир оннинг келишин кутайинми?
Қўлингдаги соат вақтнинг қандилийди.
Умримни шундоқ яшайинми…?
* * *
Ўт тушган кунимга
Ёнмагин маним.
Қўл узатма менга,
Қўлларим кардир менинг.
Юрагимни қуча- қуча,
Оёқлаган одамлар,
Ўзга бир йўлдошга,
энг кўп севганларим
танирлар мени.
Гўдакларнинг ойинчоқлари
синган кундан ҳаётга қадамлари,
Қушларнинг қанотлари
қорли ердан кўк юзи
бошлайдир…
муқаддаслар оғочларнинг одам шаклида унутилар.
тиланчиларга ҳовучларимнинг хушбахт кунида.
Қайта соғинмасдан,дўстлар
Қайта мендан қўрқмасдан…
Қўлларим соғдир менинг,
Қучоғимга ҳасратман…
* * *
Фақат севгидан эмас,
қўлларинг теккан ҳар ер
севгига тўлар.
…Бутун севгилар оёғин узар
сендан;
Боши тошга теккан йўлларда
қадамларини танийсан,
йўлинг қолмас ўлмакка.
…ўзгалашар кўз ёшларинг
булутлар пардаси орқасида,
савдодан қолган кулинг кўзингда.
Кўзинг кўрмаган хушбахтлик
гуллатади юракни.
қўлингга оларсан денгизни,
кимса сув отмас устингга.
СЕНГА ТЎҒРИ
Юрагимда бутун гулли ерлар соғ қолди,
ўлмадим қумриларнинг
нағмаларида,чечакларнинг тилида…
Савдонг тушгандан бери юрагим яна кўп изингдан отилур
сенинг.
қанотларига тараф юрилган
учримда
ҳавога ёйилган яраша кўзли
туманда…
Сенга жон қўлларимнинг устида яқин турдим.
қоврилдим қоронғилиқдан осилган панжарага,
ойнакли ромларга…
Юрагим яна ўша тарафда ахир
турғун денгизларда , лол самоларда…
Эссиз, билмасдим,
чечакларнинг туғиладиган кун
бўлармиш баҳор…
Қуёшнинг ойнасида
қўллари учармиш қушнинг.
…Ва бирда ҳам бу кузда
бутун йўллар олу ташимоқдан
ёрилиб ортиқ…
Кечир,айрилиқнинг қўлидан
ола олмадим сени…
Ахир булутлар ўлим оёғида
қолиб ёмғирларнинг қўлида..
Ахир бутун тонглар ҳам ойдинликдан қуроқ қолган кечаларнинг қўлида…
Дилбар Ҳайдарова таржимаси