6 февраль куни Тошкентда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Байрам кечаси иштирокчиларини Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Туркманистон элчиси Язгули Маммедов қутлади, деб хабар берди “Дунё” АА.
“Туркманистон билан 2017 йилда стратегик шериклик тўғрисидаги битим имзоланган бўлса, ўтган йилда муносабатларимиз чуқурлашган стратегик шериклик даражасигача олиб чиқилганини мамнуният билан қайд этиш ўринлидир. Савдо-иқтисодий ҳамкорликда салмоқли кўрсаткичларга эришилди. Ўзаро савдо айланмаси сўнгги йилларда 5 баробарга ортиб, қарийб 1 миллиард долларга етди”, – деди Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Ж.Хўжаев.
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг ҳуқуқий асоси сифатида қатор ҳужжатлар имзоланган.
1993 йил 7 феврал куни ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилган.