Қизилиштоннинг дарахтни тўқ-тўқлатиб ўяётганини кўрганимизда кўпчилигимиз у озор беряпти, деб ўйлаймиз. Афсуски, бунинг ҳаммаси аксинча. Қизилиштон бу ҳаракати билан дарахтнинг ўсишига ёрдам беради.
Қизилиштон дарахтларда яшайдиган қуш. Улар овқатини ҳам дарахтлардан топади. Дарахт пўсти тагига қўнғиз ва ҳашаротлар бекиниб олган бўлади. Улар фақат ташқаридан кўринмайди. Қизилиштон айнан ҳашаротлар бор жойни ўяди ва уларни ейди. Кўп ҳолларда бу ҳашаротлар дарахтлар учун зарарли бўлади.
Қизилиштон дарахт ичидаги ҳашаротлар ўрнашган жойгача қандай тешиб боради? Искана каби ўткир ва кучли тумшуғига бу муаммо эмас. Қизилиштоннинг тили жуда ғалати. Айрим турларининг тили бошидан кўра икки ҳисса узун. Тил кесими айлана, учи қаттиқ ва четларида майда тишлари бор. Тили тумшуғида буралиб жойлашади. Қизилиштон ҳашаротни дарахтдан тутганда у тилини тешигига қадар тиқа олади.
Қизилиштон фақатгина кўклаб турган дарахтларни ўйиб қолмайди. У ўзининг искана-тумшуғидан қуриган дарахтларни ўйишда ҳам фойдаланади. Қизилиштон шу ерда ўзига уя ясайди. Баъзи ҳолларда улар гўё кириб-чиқишга мўлжаллагандек, иккита тешик қилади. Иккинчи тешик қизилиштонларнинг уясига чақирилмаган меҳмон келиб қолганда, қочиб кетишига имкон беради.