В. Канивец — Владимир Ильич Ленин ва Александр Ильич Ульянов ҳақида ёзилган бир қатор асарларнинг муаллифидир.
Ёзувчи Ульяновлар оиласи ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу романида ўтган асрнинг 70 — 80-йиллар революцион ҳаракати тарихида Александр Ульяновнинг дунёга келишидан тортиб то фожиавий ҳалок бўлгунига қадар босиб ўтган ҳаёт йўлнни баён қилган.
Муаллиф ушбу асари учун Т. Г. Шевченко номидаги Украина ССР Давлат мукофотига сазовор бўлган.