Тошкент шаҳрининг бир йўла учта жойида: АҚШ ва Исроил элчихоналари олдида ҳамда Ўзбекистон Бош Прокуратураси биноси ёнида соат 16.45-17.00 оралиғида портлаш юз берди.
Assosiated Press агентлига кўра, Исроилнинг Тошкентдаги элчихонасидаги портлаш оқибатида иккита ўзбек хизматчиси ҳалок бўлган. Исроил расмийларининг таъкидлашларича, портлашдан бирқанча киши жароҳатланган.
AFPга Америка элчихонаси хизматчисининг хабар қилишича, Портлаш Чилонзордаги АҚШ элчихонаси биноси олдида рўй берган. Хизматчининг таъкидлашича портлашни «шаҳид» белбоғли номаълум эркак киши амалга оширган. Интерфахнинг хабарига кўра, элчихона биноси ўраб олинган, транспорт ҳаракатлари эса тўхтатилган. Рейтерсга кўра, АҚШ элчихонаси мутасаддисининг айтишича, элчихона хизматчиларидан ҳеч бири зарар кўрмаган.
Учинчи портлаш эса Ўзбекистон Бош прократураси биносида бўлиб ўтган. Интерфах хабарига кўра, портлашни террорчи-камикадзе амалга оширган бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Зокиржон Алматовнинг таъкидлашича, портлашларда қурбонлар ва жароҳатланганлар бор.
Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг расмий ахборотига кўра, террорчилик ҳаракати оқибатида икки киши ҳалок бўлган. Тўққиз киши жароҳатланган. Улардан иккитасининг аҳволи оғир. АҚШ ва Исроил элчихоналари бинолари зарар кўрмаган. Бош Прокуратура биносининг кириш жойига зарар этган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида тегишли идора ва хизматлар раҳбарлидан иборат Ҳукумат комиссияси тузилган. Тергов ишлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, бундан роса 4 ой муқаддам ҳам Тошкент ва Бухоро шаҳарларида бир қанча портлашлар бўлиб ўтганди. Неwсру.cом сайти хабарларига кўра, бунинг оқибатида 22 та одам ҳалок бўлган, 35 киши жароҳат олган.
26 июль куни эса Ўзбекистон Олий судида Тошкент ва Бухородаги портлашда иштирок этганлар юзасидан суд жараёни бошланганди.
ЎзА хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий судида 29-30 март ва 1 апрел кунлари Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятларида терроризм ва қўпорувчилик ҳаракатларини содир этганликда айбланаётган 15 нафар шахс устидан суд жараёни давом этмоқда. Суд жараёнига Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Б.Жамолов раислик қилмоқда.
Суд мажлисининг иккинчи куни судланувчиларнинг кўргазмаларини тинглаш билан бошланди. Кун бўйи давом этган суд жараёнида судланувчилар Ф.Юсупов, Ф.Казакбаев, Х.Ишматов, Е.Асланов, Н.Курбаналиев, Р.Юсуповнинг жиноят иши юзасидан кўргазмалари тингланди.
Тошкент шаҳрида рўй берган террорчилик ҳаракатлари бўйича ташкил этилган ҳукумат комиссиясининг биринчи мажлиси 30 июль куни соат 21.00 да юз берди. Унда тегишли хизматлар ва идораларнинг содир этилган портлашлар содир этилган портлашлар билан боғлиқ фактларнинг таҳлили ҳамда уларни текширишга оид аниқ чоралар бўйича ахборотлар тингланди. Батафсил ва чуқур текширувлар амалга ошириш? террорчилик ҳаракатларининг сабаблари ва ижрочиларини аниқлаш юзасидан ҳаракат режалари қабул қилинди.
Ҳукумат комиссияси террорчилик оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.