Султон Мурод II Ғозий (1404, Амася — 1451, Эдирне) — Усмонлилар сулоласининг 6-султони, Меҳмед I Чалабийнинг ўғли. У адолатли ва инсофли ҳукмдор сифатида ном қолдирган.
Мавлавий тариқатига мансуб бўлган султон Муродий тахаллуси билан шеърлар ёзган. Яхшигина хаттот бўлган. Унинг ҳукмронлик даврида араб ва форс тилларидан жуда кўп китоблар туркчага таржима қилинган.
* * *
Оҳким ҳар дам қилур мани мубталои зор ишқ,
Билмас эрдим мушкул эмиш дўстлар бу кор ишқ.
Тиғи ғам-ла дам-бадам бу сийнамни чок айлади,
Ёқди-ёндирди бу бағрим, эй дариғо нор ишқ.
Бир сочи лайли нигоро мани мажнун этдиким
То қиёмат этгусидир мани хушёр ишқ.
Ул жамоли неча қилди ошиқи шайдо мани
Айлади ул оқибат мансурваш бардор ишқ.
Банда қилди эса султон ва гадойи ғам эмас
Ҳукм этсаки олама жоно агар хункор ишқ.
Ул лаби ғунча нигоро булбул этмишдир мани
Қилди жумла олами бу кўзларима хор ишқ.
Ишқни осонми санарсан эй Муродий, билким
Нақди жон ила ўлур доим ҳамон бозор ишқ.
* * *
Ҳар киши дунёда машғул ўлди бир кор устина,
Санга машғул ўлмишиз биз кор-бар-кор устина.
Лолазоринг сайрин айлар боғи даҳра алданан
Биза сайр этдир жамолинг чашми хун бор устина.
Ошиқ бўлган кимсада номусу ор этмас қарор
Тўксалар бир қатра оби маҳв ўлур нор устина.
Четга чиқма нуқтаи давр айла, эй соҳиб камол
Дасти қудратдир ҳавола чунки паргор устина.
Эй Муродий, ўлди ҳар бир илминг устина олим
Онинг учундир муқарраб кечди аброр устина.
Усмонличадан Давронбек Тожиалиев табдил қилди