* * *
Нечун гулга дил берай, гуландомим бўлмаса,
Мастликдан ханда қилай, маю жомим бўлмаса?
Не учун бошим урай кимса очмас эшикка,
Остонадан кирмасман дилоромим бўлмаса.
Соқиси йўқ кўзага не учун майл қўйгум,
Майхонани нетарман, гар жононим бўлмаса?
Бошимга тупроқ сочиб, қон йиғламоқ не керак,
Хаста жонимга роҳат ва оромим бўлмаса?
Шавқу завқ орзу айлаб, алданмоққа на ҳожат,
Дилга таскин бергувчи хуш пайғомим бўлмаса?
Шом аро суҳбат бирла базми жамшед не керак,
Шаму парвона каби зеби шомим бўлмаса?
Мен нега ханда қилиб, не учун хурсанд бўлай,
Кулфату ғамдан ҳоли лаҳза, оним бўлмаса?
Хаста кўнглим бодасин талх айламай энди нетай,
Эй Пари, шаккар лабидан етгувчи болим бўлмаса?
Тожикчадан Ҳасанбой Ғойиб таржимаси