* * *
Йўқликдан пайдо қилган,
Иймонни ато қилган,
Ишқида гадо қилган,
Маҳбубимсан, ё Аллоҳ!
Эдим бир хамиртуруш,
Ато этдинг ақлу ҳуш,
Дединг «Оби тақво нўш»,
Матлубимсан, ё Аллоҳ!
Аслим эди оби гил,
Бердинг қулоқ, кўз ҳам дил,
Қошингда мен кўп хижил,
Маҳбубимсан, ё Аллоҳ!
Айладинг «Қуръон» ато,
Ул Аҳмади Мустафо,
Бўлди бизга раҳнамо
Маҳбубимсан, ё Аллоҳ!
Юбориб Жаброилни
Айирдинг ҳақ, ботилни.
Поклагувчу кeнгилни
Каломимсан, ё Аллоҳ!
Қуръон билан айтиб роз,
Этдинг бизни сарафроз.
Шодлигимиз қил дароз,
Маҳбубимсан, ё Аллоҳ!
Эй Раҳиму эй Раҳмон,
Эй Худованди Қуръон,
Эй Раҳнамои инсон
Матлубимсан, ё Аллоҳ!
Арзу кўкни яратган,
Қуёшдан нур таратган,
Бизларни азиз этган,
Маҳбубимсан, ё Аллоҳ!
Субҳонимсан эй, Раҳмон,
Қилдинг бизни мусулмон,
Зикринг тилимда ҳар он,
Матлубимсан, ё Аллоҳ!
Субҳонимсан эй Раҳим,
Ўзинг танҳо илоҳим.
Дўзахдан бер паноҳим,
Маҳбубимсан ё Аллоҳ!
Ҳасанбой Ғойиб таржимаси