9 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти ёрдамчисининг ўринбосари, Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича бош директор Лиза Кертисни қабул қилди.
АҚШнинг юртимиздаги элчихонаси матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда Жанубий Осиё бўйича янги стратегия ва икки томонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилган. Шунингдек, томонлар жорий йил 31 октябрь куни Нью-Йоркда содир этилган террор ҳужумини муҳокама қилган ва умумий таҳдидларга қарши ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олган.
Кертис хоним АҚШ тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати ва минтақадаги ҳамкорлар билан ишлашга содиқ эканини таъкидлаган ҳамда Ўзбекистондаги жорий иқтисодий ислоҳотлар ва минтақавий ҳамкорлик яхшиланаётганини олқишлаган.