2020 йилнинг 9 март куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Халқаро Чўлпон мукофотининг совриндори Азим Суюн Тошкент шаҳрида вафот этди.
Азим Суюн (тахаллуси; асл исми Суюнов Азим Алимович) 1948 йил 22 февралда Самарқанд вилояти Накурт қишлоғида туғилган.
ТошДУ журналистика факултетини тамомлаган (1977). Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир (1973-86), Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси бошқарувида масъул котиб (1987-90), «Халқ сўзи» газетасида бўлим муҳаррири (1990-93), «Ўзбекистон овози» ва «Голос Ўзбекистона» газеталари бош муҳаррири (1993-2002) бўлиб ишлаган.
«Менинг осмоним» (1978), «Зарб» (1979), «Замин тақдири» (1981), «Хаёлот» (1984), «Зиё йўли» (1986), «Жазо» (1987), «Олис тонглар» (1989), «Куйганим — суйганим» (1992), «Қора кўзинг сенинг» (1994), «Сарбадорлар» (1994), “Қора кўзинг сенинг”, “Сайланма” (1995), “Ўзлик”, “Шарқ ҳикмати”, “Эй дўст”, “Ватан фасллари”, “Муҳаббат ҳайратлари”, “Танланган асарлар” китоблари нашр этилган.
Шеърлари инглиз, араб, рус, қозоқ, тожик, қирғиз, туркман, қорақалпоқ, турк ва бошқа тилларда чоп этилган. Биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати (1994-99).