18 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида” фармони эълон қилинди. 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945-йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 67-йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 400 000 (тўрт юз минг) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди.
Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ сарф-харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Бугун юртимизда 7 мингга яқин Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 117 минг фронторти меҳнат фахрийси истиқомат қилмоқда.