Саҳар ижтимоий тадбиркорлик онлайн мактаби ҳозирда “Етакчилик ва раҳбарлик асослари” ҳамда “Лойиҳа тузиш ва бошқариш” бепул курсларга аризалар қабул қилмоқда. Барча курслар олти ҳафта давом этади ва фақат онлайн тарзда олиб борилади.
“Етакчилик ва раҳбарлик” курси ижтимоий тадбиркорлик ғоясини яратиш, стратегик режалаштириш, муомала қобилияти ва ходимларни бошқаиш сирларини ўргатишдан иборат. “Лойиҳа тузиш ва бошқариш” курси эса лойиҳани таҳлил қилиш, бюджетини яратиш ҳамда уни якунига етказиш бўйича кўникмалар беради.
Курслар ижтимоий тадбиркорлик лойиҳасини яратишга қизиққан ва жамият ривожига ҳисса қўшмоқчи бўлган ёш етакчиларга мўлжалланган. Асосий талаб курсда фаол иштирок этиш, вазифаларни вақтида бажариш ва курс натижасида ўз лойиҳангизни яратишдан иборат. Курсни самарали тамомлаган иштирокчилар сертификатга эга бўладилар.
Курсга ёзилиш учун www.saharschool.org сайтидаги курга ёзилиш аризасини тўлдиринг.
Саволлар бўйича [email protected] манзилига мурожаат қилинг.
Курсларда ўқинг ва ўз ижтимоий лойиҳангиз лидери бўлинг!