АҚШ Ўзбекистон давлат божхона қўмитасига 230 та радиация детектори тақдим этди. Шу муносабат билан 23 февраль куни ўтказилган тадбирда АҚШнинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлен хоним ва Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жасур Арипов иштирок этди. Замонавий жиҳозлар 2017 йил 1 августда АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида тузилган ўзаро Англашув меморандумига мувофиқ топширилди.
АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида ядро ва радиологик қурол тарқатмаслик бўйича ҳамкорлик хавфсиз ва янада бехатар дунё барпо этишда муҳим аҳамият касб этади. Бу янги жиҳозлар ёрдамида Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси чегара ўтиш пунктларида хавфли ядро ва радиологик материалларни самаралироқ аниқлайди, деб хабар беради АҚШ элчихонаси матбуот хизмати.
АҚШнинг кенг қамровли масалаларда ҳамкорлиги Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш, шу билан бирга трансмиллий таҳдидларга қарши туришда мамлакат қобилиятини оширишга хизмат қилади. Вашингтон ва Тошкент 2001 йилдан буён хавфли ядровий, биологик, кимёвий ва радиологик материаллар тарқалишининг олдини олишда яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Шу мавзудаги мақолалар:
Фарғона водийсидаги фуқаролик судлари замонавий мультимедиа ускуналари билан таъминланди. 17.10.2017
АҚШ Инсон ҳуқуқлари миллий марказига адабиётлар тақдим этди. 27.02.2017