13-15 декабрь кунлари АҚШ Марказий қўмондонлиги Қуруқликдаги қўшинлар қўмондони, генерал Майкл Гаррет бир гуруҳ маслаҳатчи ва ёрдамчилар билан Ўзбекистонда бўлди.
“Мазкур ташриф хавфсизлик бўйича кенг кўламли ҳамкорлигимиз доирасида Ўзбекистон ҳукумати ва Мудофаа вазирлиги билан юқори даражада олиб борилаётган мулоқот давом этаётганидан далолат беради”, – деб хабар беради АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати.
Ташриф давомида юқори мартабали ҳарбийлар Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакиллари билан учрашди ҳамда Қуролли кучлар академиясида ўтган брифингда иштирок этди.
Учрашувларда хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик Қўшма Штатлар учун Ўзбекистоннинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашдаги бир восита экани таъкидланди.