Гулистон Матёқубова (1948)

Қорақалпоғистон халқ шоираси. 1948 йилда туғилган. Тошкент Давлат университетида ўқиган. “Ҳаяжоннинг етти ранги”, “Ойдин остона”, “Севиб қолсин”, “Дарёга ботаётган қуёш” , “Излаганларим” , “Ойбалдоқ”, “Муҳаббат юрти” номли китоблари нашр қилинган. 2011 йилда “Энг улуғ, энг азиз” танловининг ғолибаси бўлган. Вақт давоми…

Тилаб Маҳмудов (1936)

1936 йили туғилган. Ўрта Осиё Давлат университети филология факультети журналистика бўлимини тамомлаган. Фалсафа фанлари доктори, профессор. Ҳозирда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти тасвирий санъат тарихи ва назарияси кафедраси профессори. Сўнгги 20 йил ичида ўндан ортиқ назарий-метадалогик тадқиқотлар давоми…

Нодира Баротова (1969)

1969 йилда туғилган. ТошДУнинг ўзбек филология факультетини тугатган. Айни пайтда Тошкент Педиатрия тиббиёт институти қошидаги 2-сон академик лицейи ўқитувчиси. Унинг “Юрагимнинг зангори ранги” номли шеърий тўплами нашр этилган. * * * Бу йўлларнинг йўқдай охири, Юравердим куз боғларида. Хаёлимни сочиб давоми…

Абдураззоқ Обрўй (1956)

Таниқчи ҳажвчи, шоир ва ёзувчи Абдураззоқ Обрўй 1956 йили Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида туғилган. 1985 йили Москва давлат университетининг журналистика факултетини битирган. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида, “Муштум” журналида, “Ватанпарвар” газетасида хизмат қилган. Нафақадаги подколковник. У “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвонини давоми…

Дилором Исмоилова (1965)

1965 йилда туғилган. СамДУнинг ўзбек-тожик филологиясини тугатган. “Юрагимда гул шивири”, “Райҳон исли кунлар”, “Соғиниб кетдим”, “Меҳрибоним, қайдасиз” тўпламлар муаллифи. “Шуҳрат” медали соҳибаси. Юзинг оқ тонгмиди Юзинг оқ тонгмиди, субҳидам чоғи, Муҳаббат насими қўзғалиб елди? Мен севиб қолдимми, умрим шомида, Бориб давоми…

Асқар Қосим (1946-1986)

1946 йилда туғилган. ТошДУнинг филология факультетида таҳсил олган. Шоирнинг “Фаввора”, “Мовий осмон”, “Замин кўрки”, “Толбаргак”, “Кўнгил кабутари”, “Сирлар” номли тўпламлари нашр қилинган. У таржимон сифатида Еврипиднинг “Медея”, Эсхилнинг “Қабр олдидаги қурбонлик” асарларини ўзбек тилига ўгирган. Шоир 1986 йилда вафот этган. давоми…

Маҳмуджон Нурматов (1935-2020)

1935 йилда туғилган. Ўрта Осиё Давлат университетининг филология факультетини битирган. “Танқид ва эстетика”, “Ҳурмат ва хулқий гўзаллик”, “Санъатнинг миллий ўзига хослиги тўғрисида” каби бир неча илмий китоблари чоп этилган. Фалсафа фанлари доктори, профессор. Иқбол қуёши ботмасин Боғда гул терса нигор, давоми…

Дилдора Мардиева (1973)

1973 йилда туғилган. ТошДУнинг журналис­тика факультетини тамомлаган. “Ишқ ёмғирлари” шеърий китоби чоп этилган. Ҳозирда “Yoshlar” телерадиоканалида фаолият кўрсатади. * * * Мен – нурлардан яралган кўнгил, Бошимдан то тирноққа қадар. Кўнгил бериб, кўнглимни севгил, Севолсанг агар… Мен – нурлардан яралган давоми…

Шодмон Сулаймон (1975)

1975 йилда туғилган. Филология фанлари номзоди. Бухоро Давлат университети ўзбек филологияси факультетини тугатган. “Хосиятли кун”, “Куз хаёли”, “Туғилган кун” каби шеърий ва насрий тўпламлари; “Қайноқ қум кенгликларида”, “Шеърий санъатлар сеҳри”, “Адабиёт назариясига оид тушунчалар”, “Адабиётшунослик атамаларининг қисқача изоҳли луғати”, “Мутолаа давоми…

Мунаввара (1965)

1965 йилда туғилган.  Тошкент Давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тугатган. Айни кунда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи вазифасида хизмат қилади. Унинг “Оила омонлиги тил билан”, “Қизларжон!”, номли публицистик рисолалари; “Дийдор”, “Сизга ўхшасин”, “Соғинч манзили” каби шеърий тўпламлари давоми…