Абдулла Қодирий. Бир чимдим билдириш (1923)

Кўчада учраган ҳар бир елкаси яғирнинг чопонини ўғурлаб олмоқ одатим бўлмағани учун ҳар кимга ўхшаб бекорга кучана бергим келмайдир. Ўқувчи ўртоғим, маълуминг бўлсинки, ман ҳар вақт санинг кўнглингга қараб жиннилик қила бермайман; қалам деган нарса ҳам ўқлоғи эмас. Аммо отамни давоми…

Абдулла Қодирий. Чуви чиқди (1923)

Ҳангама Шариъатсиз киши учса ҳавога, Кўнгил берма унингдек худнамога![1] Сўфи Оллоёр Тўртта бемаъни бир ерга йиғилиб олибдир-да, отини «Маҳкамаи шаръия» қўйибдир. —      Маҳкамаи шаръия очдиқ, шариъати набиянинг равнақини истасангиз бизнинг ёнға марҳамат қилингиз! —деб рўкач учун содда домлалардан бир нечаларини давоми…

Абдулла Қодирий. Икки оғиз тариқатдан ҳам бўлсун (1923)

Ҳангама Хилват кунлари[1] ҳам яқинлашди. Кўрпа ёстиқни сотиб бўлса ҳам баъзи совуқ сўфилар Туркистон йўлини — Султонул-орифин[2] қабрини кўзлай бошладилар. Фақирингиз ҳам тариқат ишларидан унча бепарво эмасман. Тўқсон тушуб[3] даҳага кириш[4] масаласи чиқғач, фақирнинг кўз ўнгида ёғлиқ хасиб, қизил палов, давоми…

Абдулла Қодирий. Лузонда кўнгил озишлар ва исириқ солишлар (1923)

Ҳангама Радио хабарларидан Лифлид-20. Озчилиқташкил этган эркатойлар масаласини қарайтурған шаллақилар камисияси кеча шундай таклифлар киргизди: Ҳазрат Исонинг туғулиш байрамида (рождествода) Туркия ҳукумати христианларға ҳадялар тарқатсун. Туркия қўл остида бўлған христиан хотин-қизлари дунёға «Янги итбачча» ташласалар (ҳаромзодалари ҳам шу ҳисобда) Туркия давоми…

Абдулла Қодирий. Тилак (1923)

Ҳангама «Лўли элаклик бўлди, эшаги тилаклик бўлди!» Хиж-хиж-хиж-хиж! Киратурғанимиз 23-йилдан тилак эмиш! Анов маданий миллатлар қаторида биз ҳам янги йилга тилак билан кирамиз эмиш! Яхшики, яқин орада: «Эй, нотавон кўнгилга қўтур жомашовнинг орқаси» дейтурған иши бузуқ йўқ! Бўлмасачи, нах шармандавозлиқ-да! давоми…

Абдулла Қодирий. Оғзингга қараб гапир (1922)

Ҳангама «Туркистон»нинг 36-сонида «Мухбирларимиздан» битгаси бир нарсани ёзибдирким, ўқуб кўриб нах мухбирнинг оғзини ёриб юборғум келди. Ахир, уйинг куйгур, сағал оғзингга қараб гапир-да: —      «Исрофлик тўй…» «Самарқандда ўртоқ Қурби ўғулларини кестирди, уч-тўрт кун тўй берди, бир-икки миллиард пул кетди… Тўйға давоми…

Абдулла Қодирий. Давосиз дардлар (1922)

Ҳангама Дард қўб — давоси йўқ, ҳасрат узоқ — кечалар қисқа, манзаралар ажиб — кўзлар кўр, жарт-журт зўр — натижалар кичик, манзил узоқ — роҳила оз, ваҳима катта — тўй бедарак, осмон узоқ — ер қаттиқ, бўйи бир қарич — давоми…

Абдулла Қодирий. Пасту баланд дунёда (1922)

Кичкина фелетўн Иш ғарибхонадан[1] чиққунчалиқ, чиқдингми, пасту баланд дунёда сайр эта бошлайсан. Ёшини яшаб, ошини ошаған ўзимизнинг чолимиз. Соч оқ, соқол оппоқ, кўз нурсиз, тиш тушкан, бел букчайган, қўлдаги асо кўмаклашмаса оёқлар ҳам юришка қарши; аҳа… дейиш билан жон чиқарға давоми…

Абдулла Қодирий. Лайли ва Мажнун (1922)

Кичкина фелетўн Мақоланинг сарлавҳасини кўриб «Лайли ва Мажнун» операсига танқид экан, деб миянгни айнитиб ўлтурма, ака. «Лайли ва Мажнун»ни ва умуман театру кечаларини танқид қилиб: «Мана бу артист қинғир экан, мана буниси қийшиқ экан, китоби ундай экан, декаратсияси бундай экан давоми…

Абдулла Қодирий. Мочалов (1922)

Кичкина фелетўн Отингдан айланай Мочалов… Исми шарифингни эшитсам бутун борлиғимға сирқироқ кирадир, Мочалов!.. Ўтуб кетди ўшал даврларинг: Эски шаҳар кўчаларида муборак вужудинг кўриниб қолса, ҳомилалик хотунлар бола ташлар, йиғлоқ болалар йиғидан тўхтар, дағдағаи золимонангни татиған бенаволар дир-дир қалтирар эдилар. Қўлингда давоми…