Сергей Махотин (1953)

Сергей Анатольевич Махотин (1953) — рус шоири, ёзувчи, болалар учун ёзилган бир қанча асарлар муаллифи. ПЛАСТИЛИН КУЧУКЧАМ Пластилин кучукчам, Хафа бўлмагин сира: Пластилин тумшуғинг Чиқди беўхшов, хира. Пластилин думинг ҳам Боғич ипга ўхшайди. Пластилин биқининг Сал эзилиб, қийшайди. Жавонда ёлғизман давоми…

Табиат ва коинот сабоқлари: бурга қутурса нима бўлади?

Бир замонлар Буюк Ипак йўли теграсида жойлашган, кейинчалик чўлқуварлар ва металлурглар диёри сифатида донг таратган Бекободнинг табиати ҳам ўзига хос. Айниқса, йилига ўртача 52 кун эсувчи кучли шамолининг таърифи бутун Марказий Осиёга кетган. Эни 9-40, узунлиги 70-75 километрлик “Фарғона дарвозаси” давоми…

Мзи Махола (1949-2023)

Мзи Махола 12 ёшидан шеърлар ёза бошлади ва китоби босилиб чиқди. Китоби дарҳол конфискация қилинди, ҳолбуки, у миллий ва байналмилал характерда эди. Шеърлари саккизта антологиядан ўрин олди. “Даҳшатли шамоллар” (1994) тўпламини адабий жамоатчилик ижобий баҳолади. 1995 йилда Женевада Бутун Африка давоми…

Монгане Уолли Сероте (1944)

Монгане Уолли Сероте (Mongane Wally Serote) Йоҳаннесбург биқинидаги Софиятаун деган кичик шаҳарда туғилди. Александр, Лесото ва Соэтоудаги инглиз мактабларида ўқиди. Юқори синфларда қораларнинг ўз-ўзини англаш ҳаракатида қатнаша бошлади, Африка Миллий Конгрессига кирди. Занжиларнинг шеърий йиғинларига боғланди. 1969 йилда бу ҳаракати давоми…

Освальд Жозеф Мтшали (1940)

Освальд Жозеф Мтшали (Oswald Joseph Mtshali) Йоҳаннесбургда ўқитувчи оиласида туғилган. Шу ерда яшайди; университетни 1962 йилда тамомлаган. Талабалик йилларидан шеър ёза бошлади. Биринчи марта Жаз-ҳайбатлилар оқшомида ўз шеърлари билан чиқиш қилди. 1971 йилда “Sounds of a cowhide drum” (“Сигир терисидан давоми…

Вилма Стокенстрём (1933)

Шоира Вилма Стокенстрём (Wilma Johanna Stockenström) Трансваалда туғилган. Стелленбош университетининг адабиёт факултетида драматургия бўлимини тамомлади. Бир неча йил драматик асарлар ёзди, уларни саҳналаштирди, асарлари радио ва ТВда қўйилди.70-йиллардан бошлаб шеърлар ёзишга киришди. “Эътиборли ўқирманлар учун” (1970), “Сув кўзгуси” (1973), “Унутилиш давоми…

Ингрид Йонкер (1933-1965)

Ингрид Йонкер (Ingrid Jonker) олмос қазиб чиқарадиган Кимберли яқинидаги Дугласда, фермада туғилиб улғайди, африканс тилида такрор ижод қилди. Олти ёшидан бошлаб шеър тўқиган. Ўн ёшида онадан етим қолди ва синглиси билан отаси қўлида тарбияланди. Ўн уч ёшида “Ёздан сўнг” номли давоми…

Мазиси Кунене (1930-2006)

Мазиси Кунене (Mazisi Kunene) Дурбанда туғилган. Наталь университетини тамомлаган. Бир неча йил ўқитувчилик қилгандан сўнг Лондонга кўчиб кетган. Зулус шеърияти бўйича кўп илмий ишлари мавжуд. 1970 йилда “Зулус шеърлари” номида шеърий тўпламини эълон қилди. ДЎСТЛАР Мени аста-секин элтади уйқу, Гарчи давоми…

Деннис Брутус (1924-2009)

Деннис Брутус (Dennis Vincent Brutus) Жанубий Родезиянинг (ҳозирги Зимбабве) Солсбери шаҳрида туғилган. Витватерсранд университетини тамомлаган. Бир неча йил ўқитувчи бўлиб ишлади. Ирқий айирмачиликка қарши олиб борилган жуда кўп курашларда, айниқса спорт соҳасидаги бундай ҳолларга ҳеч қачон чидаб қараб турмади. Шунда давоми…

Алан Пейтон (1903-1988)

Алан Пейтон (Alan Stewart Paton) Питермаритцбургда туғилган. Наталь университетини тамомлаган. Бир неча йил Наталь мактабларида ўқитувчилик қилди. Кейин қоратанлилар учун қурилган Дипклоопф ахлоқ тузатиш колониясида директор бўлиб ишлади. Шеърларини инглиз тилида ёзган. ХЎЖАЙИННИНГ КАТТА ИНЪОМИ Ошин ошаб, ёшин яшаган Эски-тускиларин давоми…