Агар бир ой умрингиз қолса…

“Энг гўзал ҳикоятлар-2” танловига Бир киши хотини билан ҳеч яхши чиқишолмайди. Уйда ҳар куни оддий нарсалар туфайли тортишув бўларди. Киши бу тортишувлардан безор бўлиб ажрашишни истади. Буларнинг муноқашалари туфайли икки тараф оилаларнинг ҳам орасига совуқчилик тушади. Киши бир кун паришон давоми…

Орасио Кирога. Пар ёстиқ (ҳикоя)

Тўйдан кейинги асал ойи келинчак кутганидан кўра ўзгача ўтаётганди. Оқ-сариқдан келган, гўзал ва уятчан қизнинг бир пайтлардаги ўй-хаёллари эрининг совуққина муносабатидан саробга айланаётгандек эди. Шундай бўлса-да, келинчак эрини жуда севар, кўчада сайр қилиб юрганларида соатлаб сўз қотмайдиган баланд бўйли, келишган давоми…

Эри бошига кўтарган аёл

“Энг гўзал ҳикоятлар-2” танловига Аёлини йўқотган эр ҳикоя қилади: “Оқшом уйга келганимда аёлим кечки дастурхонни ҳозирларди. Қўлидан тутиб унга гапим борлигини айтдим. Жим овқатлана бошлади, кўзларида қўрқув бор эди. Бир онда кичрайгандим гўё, оғзимни очолмасдим лекин фикрларимни айтишим керак эди. давоми…

Зуҳра Мамадалиева. Олам хотираси (ҳикоя)

У одатдагидай лоҳасланиб ўрнидан турди ва деразани очди. Эрта баҳорнинг тонг шабодаси зах хонага ёпирилиб кирди. Гарчанд ҳавода намхушлик, салқинлик уфуриб турган бўлсада, баҳор таровати қишнинг қаҳрини синдиргани аниқ эди. Осмон ҳам ажиб мусаффо, гардсиз нилий рангда эди. У мадорсиз давоми…

Муҳаббат Шарафиддинова. Ижод қанотидаги парвозлар

Ажойиб инсон, меҳрибон ота, беназир устоз, атоқли олим ва жамоат арбоби Озод Шарафиддиновнинг орамиздан кетганларига салкам саккиз йил бўлди. Дом­ла ўзларидан кейин ноёб мерос – ажойиб илм боғини, иймонли, эътиқодли, кенг мушоҳадали, теран фикр­лайдиган, қалами ўткир шогирдларни, адабиётшуносликка оид нодир давоми…

Анвар Шер. Довюрак адиб (Борис Пастернак)

ХХ аср рус адабиёти жаҳон маънавияти тарихида алоҳида ўрин эгаллайди. У бир томондан XIX асрнинг охирги чорагидаги буюк шоир ва ёзувчилар авлодининг давоми сифатида ноёб асарларнинг дунёга келишини таъминлаган бўлса, иккинчи томондан буюк истеъдодларнинг кўпчилиги учун фожиа келтирган октябрь тўнтариши давоми…

Франц Кафка. Жазо колониясида (ҳикоя)

— Бу антиқа аппарат, — деди офицер сайёҳ-олимга ва аппарат ўзига яхши таниш бўлса ҳам, уни суқ билан кўздан кечирди. Аслида, бошлиғини ҳақоратлагани ва итоатсизлиги учун ҳукм этилган бир аскарни жазолаш жараёнида қатнашишга сайёҳ-олимни комендант таклиф қилганди. Бу таклифга сайёҳ давоми…

Равшан Йўлдош. Қоплон (ҳикоя)

1 Экспертлар гурухига тегишли “Газель” микроавтобуси ёнида машинани тўхтатдим. Эшикни очишим билан баҳорнинг тонги намхуш шамоли ичкарига суқилиб, юзларимни силаб ўтди. Машинадан чиқдим. Калит уланган мослама тугмачасини босгандим, қулф эшикни маҳкамлаганини миннат қилган мисол, тарақлаган товуш чиқарди. Япалоқ папкамни қўлтиғимга давоми…

Абдунаби Бойқўзиев. Унутилаётган, хира тортиб бораётган сўз ва шеваларимиз

(Ўзбек тилининг “Қизил китоби”га) Баъзан тилимиз камбағаллашиб кетди, деган гап қулоққа чалиниб қолади. Наҳотки, халқни халқ, миллатни миллат қилиб турган она тилимиздан путур кетаётган бўлса! Тил – миллатнинг қалби, деган эди Жан Жак Руссо. Демак, тилнинг қашшоқлашиши  миллат маънавияти ночорлашаётганидан давоми…

Арнольд Жозеф Тойнби. Цивилизациялар инқирози

Буюк британиялик машҳур тарихчи олим, файласуф, социолог ва сиёсатшунос Арнольд Жозеф Тойнби (1889-1975)нинг ўн икки жилдли “Тарих тадқиқоти” асари жаҳоннинг ўнлаб тилларига таржима қилинган. Муаллиф мазкур асарни 1927 йил ёза бошлаган ва 1966 йил якунлаган. А.Тойнбининг тадқиқот усули ўзига хос. давоми…